Йўлдан адашганлар...

20-10-2023, 23:01 admin Мақолалар 182

Йўлдан адашганлар...

Ҳаётимиз доим шодликдан иборат эмас. Баъзан шунндай ноқулай вазият бўлиб қоладики, ноилож ёлғон гапиришга мажбур бўламиз. Аммо ёлғончиликни касб қилиб олиб, бошқалар обрўйини тўкиш, бировлар устидан кулиш, ёлғон сабаб ишини юриштириб, ҳаммани диққат-эътиборини жалб этиш, афсуски кўпчиликка одатий ҳол бўлиб қолди. Айниқса интернет сайтлари орқали ёлғон хабарлар тарқатилиб, иймонли, инсофли кишилар обрўсизлантирилиб, эл орасида ҳар хил мунозарали ҳолатлар келиб чиқмоқда. Ўйлаб кўринг оила ёлғон сабаб нураб қолса, биродаримиз ёлғон сабаб боши берк кўчага кириб қолса, қўни-қўшни ёлғониз сабаб азият чекса қанчалар аянчли ҳол. Бу балки сизни унча ажаблантирмас ва ҳайратланишга арзимас. Ё Роббим бизларни бунчалик тубанликка юз тутишимизга йўл қўйма. Чунки, ёлғончилик барча разолатларнинг аслидир. У жамиятни парчалайди. Ор-номуси ёлғон сабаб яксон бўлган бир аёлимиз ҳаёти ҳақида гапириб берар экан танам музлаб, юрагиб ачишиб кетди. Наҳотки дунёда шундай разил инсонлар ҳам бор. Ёлғон ҳазил қилиб аёл ҳақида оғзини тўлдириб, номаъқул гапларни тарқатган қўшни аёл сабаб, ҳаётим буткул издан чиқиб кетди дейди аёл йиғлаб. Эл-юрт олдида бош кўтаролмай қолдим. Фарзандларим, эрим, яқинларим менга бузуққа қарагандек қарашарди. Уйдан чиқишни иложи йўқ эди. Шифокорга ёки иш юзасидан бирор ерга борадиган бўлсам мени текширишга, ҳар қадамимни пойлашга ҳаракат қилишди. Мен дунёга сиғмай қолдим. Ва ўзимни ўлимга маҳкум этишга қарор қилдим. Йўлга чиқиб қандай бўлмасин ўзимни ўлдиришим лозим эди. Ўзим бир аҳволда кетяпман, қоронғу тун ёнимда бир машина келиб тўхтади. Мени қўярда-қўймай машинага миндириб онамникига элтиб ташлабди. Ўзимга келсам ота-онам қўрқанидан нима бўлганини сўрашди. Индамадим. Аллоҳга таваккал қилиб, оиламга қайтдим. Орадан йиллар ўтиб, ёлғонлар фош бўлди. Аммо, мени оғир гуноҳдан қайтарган инсон ҳақида дуо қилиб келаман. Мени ҳаётимни азобга айлантирган кимсага эса инсоф.
Бу каби воқеалар турмуш тарзимизни баъзан заҳарга айлантириб, оилаларни пароканда, болаларни тирик етим бўлишига сабаб бўлмоқда. Шу учун ҳам Аллоҳ ёлғончиларни йўлдан адашганлар қаторига қўшади. Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Албатта, Аллоҳ ҳаддидан ошган, каззоб шахсни ҳидоят қилмас" (Ғофир, 28).
"Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва кофир кимсаларни суймас" (Зумар, 3).
Муборак Каломда ёлғончиларга қиёмат куни аламли азоблар бўлиши ҳақида таъкидланган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Пайғамбаримиз с. а. в: "Ким ёлғонни тарк қилса, ҳолбуки, у ботилдир, унга жаннатнинг саҳнида бир уй қурилади..." дедилар.
Шундай экан, ҳаётимизни рост сўзлар билан безаб, ёлғонларни тарк этайлик. Буюк Зотдан паноҳ сўрайлик. Ахир Пайғамбаримиз с. а. в. айтиб ўтган жаннатнинг саҳнидаги уйга ким ҳам эга бўлишни хохламайди.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Меҳригул Шоназарова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш