Юрт равнақи--жаҳон кўзгусида.
Дунё тамаддунида ривожланиши бўлмаган юрт, давлат борки, таназзулга юз тутади. Шу маънода жаннатмонанд Ўзбекистонимиз ривожланиш, юқори тараққиёт сари бўй чўзмоқда. Биз бу ривожланишни дунё миқёсидаги давлатимиз нуфузи, ўрнида ҳам кўришимиз мумкин. Давлатимиз нуфузини кеча ўтган БМТ Бош Ассамблеяси 78--сессияси мисолида яна бир бор ҳис этдик.
БМТ га тўхталсак--бу қандай ташкилот? БМТнинг Бош Ассамблеяси БМТ асосий органларидан бири, барча аъзоларининг умумий йиғилиши. БМТ барча асосий органлари орасида энг ваколатлиси. БМТ га аъзо давлатларнинг барчаси Бош Ассамблеяда тенг ҳуқуқли, яъни ҳар бири бир овозга эга. Бош Ассамблея тавсия тусидаги резолюцияларни қабул қилади. Ер юзида тинчликни мустаҳкамлаш ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бу халқаро ташкилот 1945-йилда тузилган. Устави Сан Франциско конференцияда 1950-йил қабул қилинган. Уставига дастлаб 51 та давлат имзо чеккан бўлса, ҳозир 193 та давлат аъзо. Ўзбекистон 1992-йили бу ташкилотга аъзо бўлган. Ўзбекистон аъзо бўлгандан буён ўз овози,мавқеига эга бўлган аъзо сифатида БМТ олдига муҳим ва долзарб масалаларни қўйиб келмоқда.Шу маънода 19-сентябр куни Нью Йоркда ўтаётган Бош Ассамблеянинг 78-сессиясининг умумий мунозаралар доирасида Ш. Мирзиёев ташкилот бош котиби Антониу Гуттериш билан учрашув ўтказди. Ўзбекистоннинг БМТ билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш истиқболлари, энг аввало, барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий вазифа ва мақсадларни рўёбга чиқариш кўриб чиқилди.
Ш. Мирзиёев нуфузли ташкилот минбарида нутқ сўзлади. Нутқида ҳамжиҳатлик ва амалий ҳамкорлик руҳини сақлаш, умумий манфаатларни мавжуд зиддиятлардан юқори қўйган ҳолда мамлакатларни жипслаштириш зарурлигини қайд этди. Биз ўтган йили умумий хавфсизлик ва тараққиётга қаратилган "Самарқанд бирдамлик ташаббуси" ни илгари сурдик. Асосий мақсадимиз мамлакатларимиз ва халқларимизнинг бугунги куни ва истиқболи учун масъулиятни ҳар томонлама чуқур англаш, очиқ ва конструктив ҳамкорликка тайёр барча томонларни глобал мулоқотга жалб қилишдан иборат,-деди президент. Давлат раҳбари кейинги йилларда Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва ортга қайтмас тус олган ислоҳотларга алоҳида тўхталди. Биз ҳуқуқий, дунёвий, демократик ва ижтимоий давлат бўлмиш Янги Ўзбекистонни барпо этиш сиёсатини давом эттирмоқдамиз. Мамлакатимиз "Инсон қадри ва манфаатлари учун" деган эзгу ғоя асоси миллий тараққиётимизнинг устувор йўналишларини белгилаб берганини қайд этди. Президент глобал таҳдидларга қарамасдан барқарор ўсиш суръатларини намоён этаётганини таъкидлади. Сўнгги 6 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми бир ярим мартадан ортиқ кўпайди. Бош мақсад--2030-йилга қадар бу кўрсаткични яна 2 бараварга оширишдир. Раҳбаримиз ўз сўзида давом этиб, иқтисодиётимизни либераллаштириш йўлидаги яна бир устувор вазифа--яқин орада Жаҳон савдо ташкилотига тўлақонли аъзо бўлишни айтди. Нотиқ БМТ Бош котиби томонидан илгари сурилган "Иш ўринларини яратиш ва ижтимоий ҳимоя глобал акселератори" борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаймиз. Мазкур ташаббус доирасида тажриба алмашиш 2024-йили БМТ шофелигида "Ижтимоий ҳимоя: барқарор тараққиёт сари йўл" бутунжаҳон конференциясини юртимизда ўтказишни таклиф этаман, деди. Пахта ҳукмронлиги тугатилганлиги, таълим тизимининг тубдан ўзгараётгани, мактабгача таълим қамрови ҳақида маълумот берди.
Сайёрада вужудга келган инқирозлар--иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши, атроф-муҳит ифлосланишининг кучайиб бораётганини қайд этиб Президент Марказий Осиё иқлим ўзгаришлари олдида энг заиф минтақалардан бирига айланаётганини кўрсатиб ўтди. Орол фожиаси оқибатларини бартараф этиш йўлидаги чоралар, минтақада қабул қилинган яшил тараққиёт дастури доирасида тизимли ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳақида гапирди. Бу борада "Марказий Осиё иқлим мулоқоти" ни жорий этишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман. Биз Ассамблеянинг "Марказий Осиё
глобал иқлим таҳдидлари қаршисида: умумий фарвонлик йўлида ҳамжиҳатлик" резолюциясини қабул қилиш ташаббусини илгари сурамиз.
Унинг асосий мазмунини келгуси йил Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро иқлим форумида муҳокама қилишни таклиф этамиз,--деди юртбошимиз.
Экстремизм, ёшларнинг ҳимояси ҳақида, "Меҳр" инсонпарварлик миссиясининг 5 марта ўтказилгани, 530 фуқаро, аёллар, болалар юртга қайтгани, жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш масалаларига ҳам тўхталди. Буюк олимлар яшаган юрт вакили сифатида Президент буюк олимлар бой меросини ўрганиш, ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб бериш мақсадида 2024-йил Ўзбекистонда "Ислом--тинчлик ва эзгулик дини" мавзусида халқаро конференция ўтказиш ташаббусини илгари сурди.
Бир сўз билан айтганда мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар дунёга танилмоқда. Халқ фаровонлиги йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ҳар қандай вазиятда кўкси қалқон турган юртбошимиз ғурур билан нуфузли халқаро минбарларда Ўзбекистон--порлоқ келажак сари илдам одимлаган юртим, дея нутқ сўзламоқда. Дунё тан олган юртимиз фаровонлиги йўлида барча фуқаро якдил фикр билан, жасорат билан, илмий ривожлариш билан тараққиёт чўққиларини эгалламоғи шарт. Шундагина келгуси авлодга ёрқин ҳаёт, порлоқ юрт, бой маънавий мерос қолдирамиз.
Хатирчи туман, Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.