Яхши ахлоқ нима ?
Бу саволга ахлоқлари Қуръон бўлмиш Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай жавоб берганлар:"Зулм қилгани авф этишинг;бермаганга беришинг ;алоқани узган кимса билан алоқа боғлашинг",Аввалам бор золимни кечирмоқ зулмни оқлаш, дегани эмас. Бировдан жабр-зулм етганда сабр қилиш ва зулм қилганни кечиришда ҳикмат кўп.Шоядки, золим гуноҳини англаб,инсофга келса..Афв қилиш афсус -пушаймонга,тавфиққа боис бўлса ,яна бир жиҳати борки зулмни токи мазлум банда кечирмагунча Аллоҳ таоло кечирмайди.Зулм қилувчи бугун забардаст бўлгани билан рўзи қиёматда ожизу нотавон , даъвогарнинг шафқатига ғоят муҳтож бўлади. Эй золимдан ситам етган жабрдийда! "Бечора" ситамларга раҳминг келмасди, тонгла у ловуллаган оташ ичра бўзласа? Дуо ва саъй-ҳаракат қилки,унинг зиммасида ҳаққинг қолмасин! Эй жабрланган аламзада! Яқинлару бегоналардан ўтган айбни кечиргилки, Бу уларга қилган саховатингдир.Афв учун ажр олажаксан, иншаоллоҳ. “Сендан қизғонганга,яъни бермаганга бер”-деган ҳадисий ҳикматга амал қилиш -олийҳимматлик белгиси. Аллоҳ йўлида қилинган бериё,холис эҳсоннинг савоби улуғдир.Сахийнинг моли камаймаслиги ва хасиснинг бойимаслигини ҳаёт ҳам кўрсатиб турибди.Аллоҳ ризқ қилиб берган неъматларда муҳтожларнинг ҳақлари бор.Ҳақларнинг адоси вожиб ва у барака манбаидир.Бермаганга беришда катта ибрат бор.Қилганинг қайтмайди,деб зиқналик қилсанг, бахиллик даражасига тушиб қоласан.Бергувчи қўл олувчи қўлдан баланддир.Сен билан алоқани узган кишидан юз ўгириш кибр аломати, такаббурлик -шайтонга хос.Биров сендан ранжиб,кек сақлаб юрган бўлса ,фақат у айбдор эмас.Сендан ҳам катта-ю кичик хато ўтган бўлиши мумкин.Ён бериб, ярашиш йўлини тут.У келмаса,сен борсанг бу ташрифинг андишага ундайди,жаҳл ўтини сўндиради.Қариндошми ,қўшними,бегонами,унинг келишини кутмай, узрхоҳлик билан ҳузурига борсанг ,агар ўша кимсада инсонийлик ҳисси ,иймон аҳлига хос биродарлик туйғуси бўлса,аразга чек қўйиб, муросага келади.Шу аснода ўртада алоқа,борди -келди тикланади.
Азизлар! Бирон ҳафагарчилик сабабли ким билан алоқа узилиб ,ойлаб ёки йиллаб юз кўришмай юрган бўлсангиз ҳам,у томондан ҳеч қандай ҳаракат бўлмаса ҳам сиз риштани боғлашга шошилинг!Зеро, биринчи бўлиб узр сўраганга ,салом берганга катта ажр - мукофотлар ваъда қилинган.
Навбаҳор тумани Сарой маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба.