МУСТАҚИЛЛИК БУ ЭРКИНЛИКДИР. Инсонларнинг бахтли яшаши, хохлаган давлатда фарзандларимизни таълим олиши, бу ҳаммаси мустақиллигимиз шарофатидандир. Биз шундай кунларга етганимиз учун Аллоҳга шукр қилишимиз лозимдир. Меҳнат қилган одам ҳеч қачон хор бўлмайди. Юртимизда ҳамма соҳаларда ёшларимиз бутун жаҳонга танилмоқда. Мустақилликдан кейин миллий қадриятларимиз тикланди. Биз асли кимларни авлодидан ва давомчилари эканлигимизни англаб етдик. Тарихини билмаган инсон умуман саводли маълумотли бўла олмайди. Мустақилликка эришганимиздан кейин юртимизда жуда катта бунёдкорлик ишлари олиб борилди. Масжидлар барпо қилинди. Диний илм олиш масканлари очилди. Халқ ўз ибодатларини эмин эркин бажара бошлади. Қуръон мусобақалари, ёш китобхонлар мусобақалари ташкил қилинди. Мусобақа иштирокчилари муносиб тақдирланди. Касалхоналарда беморларга давлат томонидан текинга дори дармонлар тарқатилмоқда. Биз шундай юртда яшаётганимизга шукроналар айтамиз. Агар биз давлатимиз раҳбарини меҳрибонликларини қадрига етмасак бу ношкурлик бўлади, чунки ер юзида қорни нонга тўймаган, ичишга сувга зорлар қанча. Уруш бўлиб фарзандларини тақдиридан хавотирда яшаётганлар бор. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин бизни юртимз тинч. Тинчлигимизга раҳна солаётганлардан ёшларимизни асрашимиз уларга ватанни муқаддаслигини ва қалбига ватанга муҳаббат туйғусини сингдиришимиз лозимдир. Агар биз жипслашсак ҳеч қандай куч енга олмайди. Илоҳим юртбошимиз соғ бўлсинлар. Жаннатмакон юртимизни ва халқимизни Аллоҳим ўз паноҳида асрасин.
Кармана тумани "Дўрман" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
Кармана тумани "Дўрман" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.