#Раддия
МАҚБАРАСИ БОР ЁКИ ҚАБРГА ТУТАШ МАСЖИДЛАРДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?...
Бундай масалага икки хил жавоб бериш мумкин биринчи Росулуллоҳ соллолоҳу алайҳи васалламнинг жавоблари: “Агар ихтилофни кўрсангиз саводул аьзамни(кўпчиликдан иборат тарафни) лозим тутинглар” деганлар. Демак биз саводул аьзам кўпчилик нима иш қилайканилигига назар қаратишимиз лозим, чунки саводул аьзам ижмо деганидир, уммат ижмоси эса шариатнинг манбаларидан бири ҳисобланади. Ажабланарлиси шундаки мутаассиб тоифалар бу нарсага эьтибор қаратмайдилар. Бундай ғоялаларни тарқатаётганлар ўзи жуда озчиликни ташкил қилади. Агар уларни мусулмонларни қўпчилигига таққосласак йўқ бўлиб кетадилар. Юқоридаги ҳадисга биноан кўпчилик жамоа нима қилаябди мақбараси бор ёки қабиристонга тутуаш масжидда намоз ўқиябди? ҳа ўқиябди, демак ортиқча гапга ҳожат йўқ. Иккинчи жавоб эса амалий жавоб бу эса 13 асрдан бери очиқ ойдин ва аёндир. Росулимиз алайҳиссаломнинг масжидларида намоз ўқишнинг ҳукми нима? Ҳолбуки у масжидда Набий сололлоҳу алайҳи васалламнинг, Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу, Умар розияллоҳу анҳумоларнинг қабирлари жойлашган. Шунинг эьтиборидан у ерда ўқилган намоз ботил дейдиган бўлсак, замонлар оша мусулмонларнинг масжиди Набавийда ўқиган намозлари ботил бўлади дейишга тўғри келади. Набий алайҳиссалом масжидларидаги қабирларни бузиб ташлаш лозим бўлиб қолади бу эса катта гуноҳдир. Ҳатто бу иш инсонни диндан чиқариб юборади, чунки бундай киши Набий алайҳиссаломга журат топган хиёнат қилган киши ҳисобланади. Такидлаб ўтиш лозимки Ҳусайн розияллоҳу анҳу ва Зайнаб розияллоҳу анҳонинг масдидларида қабирлар масжиддан ажратилган яни уларга қараб намоз ўқилмайди. Масжиди Набавийда эса мусулмонлар қабирларнинг ортида қабирга юзланган ҳолатда жамоат бўлиб ҳам , намозларини адо этишади. Қабирларнинг ўнг томонида чап томонида олдида ва ортида ҳам намоз ўқийверишади уларнинг намозлари саҳеҳ тўғридир. Ҳеч ким Наби алайҳиссаломнинг масжидида намоз ботил деб айтишга журат қилолмайди. Зеро ҳозирги кунда ҳам шарафли масжиду Набавийда намоз ўқилади, масжиду Набавий Росулуллоҳ салоллоҳу алайҳи ва саллам айтганларидек намозни қасд қилиб йўлга чиқиладиган уч масжиднинг бири ҳисобланади унинг ичида эса учта қабр мавжуд. Бу гаплар қабирларни вайрон қиладиган, бундай масждилардаги намозлар ботил бўлади деб иддао қиладиган мутассибларга қарши амалий раддия ҳисобланади.
Конимех тумани бош имом хатиби Раҳматуллоҳ домла Яндашев
@Yaasin_uz