Таскин

20-06-2023, 17:45 admin Мақолалар 115

Таскин. Бу сафар ҳам совчиларга рад жавобини бериб кузаткан Мастуранинг кўнгли оғриди. Қанча ялинмасин қизи ҳеч рози бўлмади, ота ҳайрон она йиғламоқдан нари бери, болам кўнглинг бировда бўлса айт ё турмуш қурмай ўтмоқчиимисан Университетни тамомлаганинга икки йил бўлди, ишга ҳам кам кирдинг тенгдошларинг алла қачон болали бўлиб кетишди. Совчиларни қайтаравериб уялиб кетдик, Сабр қилинг Худо хоҳласа имон эътиқоди бутун намозхон йигитга турмушга чиқмоқчиман, Мастура бир муддт нима дейишини билмай қизига қараб қолди. Вой тавба энди совчилардан ўғлингиз имонлими намоз ўқийдими деб сўраймизми сўраймиз Аллоҳ истаган куни ана шундай одамдан совчи келади, юрагим сезиб турибди. Қизим сен истаган одамдан совчи келмаса унда нима қиламиз Қиз онасига ўйчан қаради, Аллоҳнинг айтгани бўлади Ушбу суҳбатдан сўнг негадир Мастура енгил тортди. Қизи ибодатини канда қилмайди одобига ҳамма ҳавас қилади. Бир йилдан сўнг қишлоқда яшайдиган муаллимнинг ўғлидан совчи келганда эр хотин ўйланиб қолишди. Бу гал қизимиз нима деркан деган хавотир уларга тинчлик бермасди. Бўлажак куёв чет элда таҳсил олган муҳандис экан Хайрият бу сафар Нодира розилик берди. Қизим бечора дея кўнглидан ўтказди. Мастура мана охири кўндия, тўй ўтди қуда томон яхши одамлар экан Куёв ҳам жуда одобли Худога шукур деб ичида қувонди Мастура Орадан бир икки ҳафта ўтгач. Кечки маҳал Нодира қўнғироқ қилди, ойи шанба куни уйимизга қариндошлар келишар экан сиз ҳам отам билан келсангиз. Қудалар меҳмонларни иззат икром билан қаршилашди. Бироқ негадир куёв кўринмади. Мастура ҳайрон бўлиб сўраган эди, онаси жавоб берди:- Ўғлимиз шу ерда ҳозиргина отаси билан шом намозини ўқиш учун ичкарига кирди. Мастура ялт этиб қизига қаради, Нодиранинг юз кўзида бахт шуъласи порлаб онасига жилмайди. Аёлнинг қувончдан ўпкаси тўлди. Ё Аллоҳ фарзандимни тилагини берган экансаку Ўзингга шукур деди ва кўнгли таскин топди. Навоий шаҳар "Истиқлол" МФЙ. отинойиси Махмудова Гулчехра
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш