АҲЛИ ИЛМЛАРГА ХУРМАТ
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Инсон зотини илм билан барчадин ортиқ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин
Башариятнинг комилроғи, пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳис салом ва аҳли аёлларига, асхоби киромларига ҳамда уларга эргашган сахобаларга Аллоҳнинг саломлари, раҳмату баракотлари бўлсин!
Юртимиз буюк алломаси Имом Бурҳониддин Зарнужий рохимаҳуллоҳ манабу ёзган китобида تعليم المتعلم الطريق التعلم
Шундай жумлаларни келтиради:
اعلم بأن طالب العلم لا ينال العلم ولا ينتفع به إلا بتعظيم العلم وأهله وتعيظيم الأستاذ وتوقيره.
Билгилки, толиби илм ҳам, толиби касбҳунар ҳам, фақатгина илм ва илм аҳлини ҳурматини ўз ўрнига келтира олиши, уни ҳурматлаб, таъзимини адо эта олиши билангина илмга, касбга эришиб, улардан муваффақият ила манфааат топади.
Шайхул ислом «Ҳидоя» китобининг соҳиблари, устоз Бурҳониддин Марғиноний ҳазратлари ҳикоя қиладилар:
و كان استاذنا شيخ الاسلام برهان الدين صاحب " الهداية " رحمه الله يحكي: ان واحدا من كبار بخاري كان يجلس مجلس الدرس ، و كان يقوم في خلال الدرس احيانا ، فسالوا عنه ، قال إن إبن استاذي يلعب مع الصبيان في السكة ، و يجيء احيانا الي باب المسجد ، فإذا رايته ، اقوم له تعظيما لاستاذي .
Бухорои шарифнинг катта алломаи киромларидан бири дарс ҳалқасида эдилар. Дарс асносида гоҳо ўринларидан туриб кўярдилар. Зийрак толиблари бунинг сабабини сўрадилар. У зот камоли эҳтиром билан: Меҳрибон устозимнинг фарзандлари кўчада болалар билан ўйнаб юрибдилар. Гоҳ ўйнаб эшик олдига келсалар, дарҳол устозимни ҳурматлари учун ўрнимдан туряпман, деб жавоб бердилар.
Бу тушунчалар инсоният яратилишидан ҳозирги кунимизга қадар ўз аҳамиятини йўқотмаган, балки қиёматгача ҳам йўқотмайди. Биринчи устоз – бу Борий таолодир. У Одам алайҳиссаломни яратди ва Ўз фазли карами ила унга барча нарсаларнинг исмларини таълим берди. Замонлар ўтиши давомида турли кўринишларда Ўз илм хазинасидан инсонларни насибадор қилди, пайғамбарлар юбориб, улар орқали Ўзининг ҳақ йўлига чорлади. Олимлар эса пайғамбарларнинг меросхўрларидир.
Учқудуқ тумани "МУСТАҚИЛЛИК" МФЙ отинойиси Файзиева Зилола