Кутилмаган хушхабар
Узоқ йиллардан буён Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқ босган улуғ жойларга қадам босиш орзусида юрардим. Мен буни ҳеч кимга билдирмасдим. Хаёлимда бу узоқ орзу бўлиб қўлим ҳеч етмайдигандек эди. Ўзимча қайта ~қайта телефондан Мадинани томоша қилардим. Равзаи Шарифни кўрардим, Каъбани, унинг атрофида юрган одамларни кўриб завқим ошиб юрардим. Ҳатто Президентимиз Баҳоуддин ҳазрат мажмуаларида муфтимиз билан шу ҳақда суҳбатда бўлган вақтларида ҳам айтилаётган гаплар мендайларга тегишлилиги ҳақидаги фикр тасаввуримга келмаган эди. Умрами ё Ҳажми бирига бўлсада бориб, муқаддас тупроққа бош қўйиб сажда этиш шууримда эди.
Бир куни имом домламиз Зокиржон қўнғироқ қилиб қолдилар. "Сизни Президентимиз ҳисобларидан Умрага ёздик" деб. Шундай жойда ўтирган эдимки, у жойда йиғлаш ҳам, кулиш ҳам мумкин эмас эди. Ўзимни босиб олдим. Уйга келдим. Келинимга хушхабарни айтдим. У қучоқлаб олди. Ҳам кулар эдик, ҳам йиғлар эдик. Аллоҳимга ҳамд-санолар айтдим. Фақат Аллоҳга яқин инсон қалбига мендайлар ҳақида хабар боради. Шавкат Мирзиёев шундай инсон деб билдим. Шу инсон сабаб Ислом динимиз таълимотларидан кўплаб кишиларимиз воқиф бўляпти.
Хуллас, 20- мартда йўлга отландик. 21- мартда Мадинаи Мунавварада бўлдик. Равзага бордик. Мен билан етти аёл эдик Қизилтепадан. Энг кўп вақтимизни Масжидул Набавийда ўтказдик. Дуолар қилдик. Уҳуд тоғида, Кубо масжидида бўлдик. Учинчи кундан кейин гўзал шаҳарни тарк этдик. Эҳром боғлаган Зулҳулайфа гўзалликларини телефонимиз видеоларида муҳрладик.
Орзуим гули хонаи Каъбани кўрмоққа кўзларим мушарраф бўлди. Рукни Ямонийда қалб- қалбдан дуолар этдим. Ҳажарул Асвад ва эшик орасида тўхтаб юрак сўзларимни айтдим. Хатимга кириб намоз ўқишга Аллоҳим сазовор этди. Биз бешшов эдик ўшанда Навоийдан. Ўтириб олиб, Каъбаи Муаззамага қараб узоқ-узоқ дуолар қилдик. Мен мендай ҳолатда бўлиб шу жойларга келолмай қолганларга келиш муяссар бўлишини, бу иш бардавом бўлишини Аллоҳимдан сўрадим. Арафотни кўрдик. Нур тоғида бўлдик. Савр ғори атрофидаги тоғда бўлдик. Аллоҳ Умрамизни қабул этсин. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, рўза ойида қилган Умрамизга ҳаж савобини инъом етсин. Президентимиз ва бизни бориш келишимизни шундай муҳофазалаган, беминнат хизмат кўрсатганларга Аллоҳ катта ажрлар ажратсин. Роҳила Сирочева. Работ МФЙ отинойиси