Қабр
Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га: “Инсонлар ичида зоҳидроғи ким? деди. У зот: Қабрни ва унда чириб йўқ бўлишини эсдан чиқармаган, дунёнинг ортиқча зеб-зийнатларини тарк этган, фоний (дунё)дан боқий (охират)ни афзал кўрган, эртасини куним деб ҳисобламаган ва ўзини қабр аҳлидан деб билган кишидир”, деб жавоб қилдилар.
Ҳазрати Алидан: “Нима сабабдан қабристонга қўшни бўлиб олдингиз?” деб сўраганда, у киши: “Қабрда ётган қўшниларим энг яхши, ростгўй қўшни экан. Улар доим сукут сақлайдилар ва охиратни эслатиб турадилар”, деб жавоб берган эканлар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Мен қабрдан кўра даҳшатлироқ манзарани кўрганим йўқ”, деганлар.
Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) бирор қабр олдида тўхтасалар, йиғлар, ҳатто йиғидан соқоллари ҳўл бўлиб кетар экан. Бунинг сабабини суриштиришганда: Мен Расуллуллоҳнинг: “Қабр охиратнинг илк манзилидир. Агар маййит қабр (даги азоб) дан нажот топса, қолгани янада осон кечади, аммо нажот топа олмаса, бундан-да оғирроқ бўлади”, деганларини эшитганман, деб жавоб берган эканлар. (Термизий ва Ибн Можа ривояти)
Имом Мужоҳид айтадилар: “Одам боласига биринчи у ётган гўр гапиради ва: “Мен қуртлар уйиман; мен ёлғизлик уйиман; мен ғурбат уйиман; мен зулмат уйиман. Сенга ҳозирлаб қўйганларим мана шулар, Сен менга нималарни ҳозирладинг?” деб сўрайди маййитдан”.
Абу Зарр Ғифорий (р.а): “Шўрим қурийдиган кун қайси эканини сизларга айтиб берайми?” дедилар. Одамлар: “Ҳа, айтиб беринг”, дейишди. У киши: “Қабрга қўйилиб, ўша ерда қолдирилган куним”, деган эканлар.
Баро ибн Озиб ривоят қиладилар: “Бақиъул Фарқад мозоридаги бир жаноза маросимида эдик. Олдимизга Пайғамбар алайҳиссалом келиб ўтирдилар. Биз ҳам чўккалаб, худди бошига қўнган қушни чўчитиб юбормаслик учун қимир этмаган кишига ўхшаб, эҳтиром билан Расулуллоҳнинг атрофларига ўтирдик. Расулуллоҳ: “Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман, - дея уч бора айтдилар, сўнг шундай деб давом этдилар: - (Солиҳ) банда охират сари равона бўлиб, бу дунёдан узилар чоғида, унинг ҳузурига осмондан юзлари қуёшдек чароғон фаришталар нозил бўладилар ва кўз қири тушадиган ерга бориб ўтирадилар. Кўп ўтмай, Ўлим фариштаси ҳозир бўладида, унинг бош томонига ўтириб: “Эй покиза жон. Қани чиқақол, сени Аллоҳнинг мағфирати ва ризоси кутмоқда”, дейди. Шунда мешдан бир томчи сув қандай сизиб чиқса, жон ҳам шундай осонлик билан танадан чиқади. Сўнг қолган фаришталар жонни унинг қўлидан олдиларда, кафанга ўраб яхшилаб ханут сурадилар. Ундан ер юзида бўлган энг хушбўй мушкнинг ҳиди таралиб туради...... Кейин жонни олиб, тепага кўтариладилар. Йўлда бирор фаришта жамоаси учраб қолгудек бўлса, албатта: “Вой, бу покиза руҳ ким экан-а?” дейишади. Улар (уни олиб кетаётган фаришталар) эса: “Бу фалончининг ўғли фалончи”, деб дунёда номланган энг чиройли исмларни айтиб таништирадилар. Шу зайлда самоий дунёнинг эшигига етиб келишади ва киришга изн сўрашади, эшик очилади ва ҳар бир осмоннинг муқарраб фаришталари уни ўзларидан кейинги осмонгача кузатиб қўядилар. Улар шу зайлда энг юқори осмонга етиб келадилар. Аллоҳ таоло айтади: “Бандамнинг китобини Иллиййинга ёзинглар, ўзини эса ерга қайтаринглар. Мен уларни тупроқдан яратдим, яна тупроққа қайтарурман, сўнг яна бир бора тупроқдан чиқарурман”. Шунда унинг руҳи жасадига қайтарилади, кейин эса олдига икки фаришта келиб ўлтиради ва: “Раббинг ким?” деб сўрайди.
“Раббим Аллоҳ”
“Дининг нима?”
“Дним Ислом”.
“Сизларга юборилган у киши ким?”
“У киши Аллоҳнинг элчиси – Расулуллоҳдир”.
“Бу нарсаларни қаердан билдинг?”
“Аллоҳнинг китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва тасдиқ қилдим”.
Шу пайт самодан: “Бандам рост сўзлади, унга жаннатдан жой ҳозирланглар, ( ётган жойида) унга жаннатдан дарча очиб қўйинглар, деган нидо келади. Кейин ҳалиги дарчадан жаннатнинг хушбўй сафоси эсиб туради. Қабри ҳам кўз илғай оладиган ергача кенгайтириб қўйилади. Олдига хушсурат, чиройли кийинган бир йигит ёқимли ҳид таратиб келади ва унга айтади: “Сенга хушхабар келтирдим, хурсанд бўлавер. Сенга ваъда этилган кун мана шудир”. Жон бўлса: “Ўзинг кимсан”, дейди.
“Мен сенинг солиҳ амалинг бўламан”.
Эй Раббим, тезроқ қиёматингни қойим қилақол, мени оилам ва молу давлатим(яъни, жаннат) олдига қайтар, дейди солиҳ банда.
Пайғамбаримиз яна сўзларида давом этдилар: “Кофир банда охират сари равона бўлиб, дунёдан узилар чоғида, унинг ҳузурига осмондан юзлари қоп-қора, қўлларига дағал мато ушлаган фаришталар нозил бўладилар ва (кўз қири тушадиган ерга бориб ўлтирадилар). Кўп ўтмай Ўлим фариштаси ҳозир бўлади-да, унинг боши томонга ўтириб: “Эй ифлос жон. Чиқ буёққа, сени Аллоҳнинг қаҳру ғазаби кўтмоқда”, дейди. (Кейин руҳи жасадида парча-парча бўлиб кетади.) Ўлим фариштаси эса уни гўё нам тортган жундан тиконли симни суғургандек суғуриб олади. Сўнг қолган фаришталар жонни унинг қўлидан оладилар-да) ҳалиги дағал матога ўрайдилар, ундан ер юзида бўлган энг бадбўй мурданинг ҳиди анқиб туради. Кейин жонни олиб тепага кўтарадилар.
Йўлда бирор фаришталар жамоаси чиқиб қолса, албатта: “Бу ифлос руҳ ким бўлди экан-а?” дейдилар. Уни олиб кетаётган фаришталар эса: “Бу фалончининг ўғли фалончи”, деб дунёда номланган энг хунук исмларини айтиб таништирадилар, (шу зайлда самоий дунёга етиб келишади ва) киришга изн сўрашади, аммо уларга эшик очилмайди. (Кейин Пайғамбаримиз қуйидаги оятни ўқидилар: “Улар учун ҳаргиз само эшиклари очилмас ва токи туя игна тешигидан ўтмас экан улар ҳам жаннатга кира олмаслар (яъни, ҳеч қачон жаннатга кира олмаслар)”.(Аъроф,40-оят)
Аллоҳ таоло айтади: “Бандамнинг китобини энг тубан ердаги Сижжийнга ёзиб қўйинглар”. Кейин эса унинг руҳи пастга шиддат билан улоқтириб юборилади. (Шундай деб Пайғамбаримиз мана бу оятни ўқидилар:) “Ким Аллоҳга ширк келтирса, бас, у гўё осмондан қулагану уни (бирон ваҳший) қуш (ўлжа қилиб) олиб кетаётган ёки (қаттиқ) шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир”(Ҳаж,31-оят)
Сўнг унинг руҳи жасадига қайтарилади ва олдига икки фаришта келиб ундан: “Раббинг ким” деб сўрайди. У бўлса: “Оҳ,билмадим”, деб айтади. Шу тобда самодан: “Бандам ёлғон айтди, унга жаҳаннамдан жой ҳозирланглар ва (ётган) жойида унга дўзаҳдан бир дарча очиб қўйинглар”, деган нидо келади. Кейин ҳалиги дарчадан дўзахнинг ҳарорати ва қайноқ шамоли келади.
Қабри эса шундай тор қилиб қўйиладики (ҳатто қобирғалари бир-бирига чирмашиб кетади). Шундан сўнг унинг олдига бадбашара, чувринди кийим кийган бир киши сассиқ ҳид таратиб келади ва унга қараб: “Шум хабар келтирдим сенга, шўринг қурғур. Сенга ваъда қилинган кун мана шу бўлади”,дейди. У: “Кимсан ўзинг Башарангдан ёмонлик келтирувчига ўхшайсан”, деб сўрайди.
“Мен сен қилган ёмон амалларингман”, дейди у. Банда: “Эй Раббим, илоё қийматингни қоим қилмагин”, деб қолади.
Манба: Қабр ҳаёти азобми ё роҳат? китобидан.
Зарафшон шаҳар “Геолог” махалла отинойиси Хуршида Худжиярова.