МАСҲАБЛАРГА ЭРГАШИШ ШАРИАТ КЎРСАТМАСИ.

11-02-2023, 18:41 admin Мақолалар 225

МАСҲАБЛАРГА ЭРГАШИШ ШАРИАТ КЎРСАТМАСИ.
Ўзбекистонимзда бир неча асрлардан бери Ота- боболаримиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабига амал қилиб келишган ва Ота - боболаримиз тутган мазкур мазҳабдан оғишмай- тойилмай амал қилиб келмоқдамиз. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади. "Тўғри йўлни излаганларни саодатга эргаштирамиз" (Анкабут- 69), бошқа бир оятда эса "Аллоҳ ўзига йўналганни тўғри йўлга солади" (Шўро-13)дейилади. Илму заковати билан ислом оламида юксак мартаба топган ҳазрат имоми Аъзам масҳаби шу барокот меваси бўлиб, аҳли суннат вал жамоатнинг аксарияти ҳанафийдир. Ҳазрат имоми Аъзам олти юз мингдан ортиқроқ амалий ва назарий фиқҳ масаларини ечган. Бу илмни биринчи марта қисмларга ажратиб тартибга солдилар. Аввал тахорат китоби, намоз китоби, шартлар ва фароиз китоби ва ҳоказо, ҳоказо китобларни тартибга солдилар.Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саодат асри вакилларидан яний тобийинлардан бўладилар. Пайғамбаримиз (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар. " Энг саодат асри сахобалар асри, улардан кейингилар тобийинлар асри ҳам саодат асридир,улардан кейин келадиган авлод табаи тобийинлар асри ҳам саодат асрининг вакилларидирлар ", деб Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қиладилар.Абу ҳанифа раҳматуллоҳи тобийин бир неча сахобани кўриш шарафига мушарраф бўлганлар.Абу Ҳанифа ислом умматининг имоми чунки аҳли имоннинг яримидан кўпи Абу Ҳанифа мазҳабларида.Ислом оламида тан олинган 4- та мазҳаб бўлиб, улар Ҳанафий Абу Ҳанифа мазҳаби, Моликий мазҳаби, Ҳанбалий мазҳаби ва Шофий мазҳаби. Бу тўртала мазҳаб аҳли суннат вал жамоат мазҳаби.Бу мазҳабларнинг аввали энг каттаси эргашувчилари энг кўп Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ мазҳаби.Ушбу мазҳаб ўз моҳияти таълимоти ва усул қоидалари билан жамиятда юз борадиган фиқҳий масалаларни ҳал этишда осон ечим тақдим этувчи, ҳатто насс(далил) келмаган ўринларда қиёс ва урф- одатни ҳисобга олгани,шогирдлари кўплиги, Аббосийлар, Қорахонийлар, Хоразимшохлар, Айюбийлар, Усмонийлар, Темурийлар ва бошқа мамлакатлар томонидан расмий мазҳаб сифатида қабул қилинган, ушбу мамлакатлар бошқаруви Абу Ҳанифа мазҳаби асосида олиб борилган.Бундан кўриниб турибдики юртимизда азалдан тўлиқ Ҳанафий мазҳаби амалда бўлиб келган. Ҳозирда ҳам юртимиздаги деярли барча аҳли илмлар устозлар ва масжид имомлари ҳамда қовумлари Ҳанафий мазҳабида таълим олиб, шу мазҳаб асосида фаолият олиб бормоқдалар.
Мазҳабларга эргашиш шариат кўрсатмасига эргашишдир. Уни инкор қилиш эса шаръий кўрсатмаларга ва бутун Ислом уламоларига қарши чиқишдир. Бугунги кунда айрим шахслар томонидан мазҳабларни инкор қилиш холатлари учрамоқда, бу улкан хато мазҳабсиз одам залолатда бўлиб диндан чиқади. Буюк олимлардан Ашраф Али Таҳонавий Раҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Мен йигирма беш йиллик илмий тажрибам асосида шуни билдимки, ҳозирги даврда бирор мазҳабни тутмаслик охир- оқибат динсизликка олиб борар экан". Шундай экан барчамиз хулоса қилайлик юртимизда минг йиллардан бери амал қилиб келинган Имоми Аъзам Раҳматуллоҳи алайҳнинг мазҳабларига эргашмоқлик энг тўғри ва саодат йўлидир.

(Манбалардан фойдаланилди.)

Армижон масжиди имоми: О. Найимов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш