Нафс қулига айланган ожиза

11-02-2023, 18:39 admin Мақолалар 215

#Долзарб
Нафс қулига айланган ожиза

Жума намозидан сўнг бир йигит қабулимга кириб, ҳол-аҳвол сўрашган бўлди-да, шундай деди:
-"Домла! " Қийин аҳволда қолдим, маслаҳат беринг"-деб келдим. Аёлим билан ўртамизда оилавий можара ҳеч тинчимаяпти. Бошида ҳаммаси яхши эди, бирин - кетин уч фарзандимиз дунёга келди. Биргаликда ишлаб, участкамизни битказиб олдик. Ўзим беш вақт намозни йўлга қўйиб олиб, ичкиликни ташладим.Устачилик ҳунарим билан  мардикор ишлаб топганимни бола-чақамга олиб келаман. Аёлим 2-группа  касаллик нафақасига чиқиб, 2 миллион ойига оларди. Ҳаётимиз бир текис ўтиб турганди, лекин кейинги вақтда аёлим ўзгариб қолди, ҳозир қиш вақти, иш кам 60 000-70 000 топиб келаман, аёлим қаноатсизлик қилиб, нолийдиган бўлиб қолди.
   Аёлимни бунчалик ўзгариши сабабини ҳам топдим. Иккита эридан ажрашган бетайин аёллар билан дугона бўлиб олибди. Бири маркерлик (Уй олди-сотдиси) билан шуғулланар экан. Иккинчиси гўзаллик салонида ишлар экан. Бирини қўлида катта пул, ўзига бино қўйган, иккинчиси доим безаниб юрадиган дугоналарига қараб аёлим ҳам нафс куйига тушиб қолди. Энди "Россияга кетаман, сиз билан яшашимни келганимдан сўнг ўйлаб кўраман"-деб шарт қўядиган бўлиб қолди. Неча маротаба насиҳат қилдим. Ота-онам ўртага тушишди, фойдаси бўлмади. Қайнотамга айтсам, " Қизим нимани хоҳласа қилаверсин"-деди.Ҳеч яшашни иложиси қолмади.Фақат фарзандларимни тақдирини ўйлаб ташвишдаман. Маслаҳат беринг, энди қандай йўл тутай"-деди.
  Аллоҳни ўзи мушкуллардан халос айласин! Аёлингизга инсофу-тавфиқ берсин! Сиз маҳаллага, ҳокимият  яраштирув комиссиясига мурожаат қилинг.  Аёлингизга сўзи ўтадиган яқинларидан кекса кишиларни ҳам олиб ўтинг, ўзимиз ҳам борамиз. Аёлингизни дину-диёнатга, инсофга чақириб, эрни, фарзандларини олдидаги вазифаларини уқтириб қўямиз.
   Бундай нохуш ҳолатлар кейинги вақтларда  ниҳоятда кўпайиб қолди.Аёлларни итоатсиз, ҳаёсизлигида кўп жиҳатдан эркакларни  ҳам айби  бор. Эй эркаклар!  Аввалига  аёлларга ҳамиятни унутасиз, арқонни бўш қўясиз, аёллар қуюшқондан чиққанида, бошингизга чиқиб олганида унинг доирасида ўйнашга мажбур бўласиз! 
  Эй эркаклар! Аллоҳ таоло сизларни аёлларга раҳбар қилмаганмиди? Аёлларни сизларга омонат қилиб бермаганмиди? Аёлларга раҳбар эканлигингизни, улар сизлар учун Аллоҳни омонати эканлигини унутдингиз! Охир-оқибат оилалар пароканда бўлиб  ҳалокатга юз тутди.
  Аёлларга ҳам етказиб қўямиз.
Эй аёллар! Сизларга Аллоҳни амри ибодат ва эрга итоатдир.
Сизларни  маҳрамсиз сафарга чиқишингиз шариатга хилофдир. Эрингиз рухсатисиз кўчага чиқишингиз Аллоҳни ғазабини ёғилишига сабаб бўлади.  Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам муборак ҳадисларида:  "Аёл киши эрининг изнисиз, рухсатисиз остона ҳатлаб кўчага чиқса, токи қайтиб келгунича Аллоҳ ва фаришталарининг лаънати ёғилиб туради"  дедилар. Эрини норизо қилиб, " Россияга кетаман, келганимдан сўнг, сен билан яшашимни ўйлаб кўраман"-деб шарт қўяётган нафсини қулиган айланган ожиза икки дунёсини хароб қилган кимсадир. Агар бу йўлдан қайтмаса,  тавба қилмаса, унга Аллоҳни лаънати бўлади, дўзахийлардан бўлади. Аллоҳ ўзи иймон-ҳидоят, инсоф-тавфиқ берсин!

"Қизбиби" жомеъ масжиди имом хатиби Ҳазрат домла Жаҳонов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш