Савоб олай десангиз...

28-01-2023, 21:47 admin Мақолалар 269

Савоб олай десангиз...

Ўтмиш ҳукумдорларидан бири салтанатга муносиб вазир танлаш мақсадида олиму фозилларни тўплаб ,бир саволга тўғри жавоб берган кишини бу вазифага тайинлашини билдирибди.Вазирлик илинжида юрганларнинг жисму тани қулоққа айланди.Савол эса бундай эди :"Осмонда,ерда ва ер остида нима кўп ?" Барча олиму донишмандлар ўз жавобларни айтишди,ҳукмдор эса пешонасини кафтига босганча жим ўтираверди.

Йиғин поёнига етай деб қолганида бир четда ўтирган ва кўпчиликнинг эътиборини жалб қилмайдиган ғариб бир киши оҳиста ўринидан турди."Шоҳим,рухсат берсангиз ,мен ҳам фикримни айтсам...",деди у.Сўзлашга изн бўлгач, шундай жавоб берди: "Осмон жисмларидан бўлган Қуёш ерга нур таратади,Ой кечани ёритади,булут эса ерни яшнатади.Бунинг эвазига улар хеч нарса талаб қилмайди.Эвазига ҳақ олинмай қилинган яхшилик савоб саналади.Шу боис осмонда савоб кўп.Ер юзида яшовчи барча жонзотлар эса орзу билан яшайди,шунинг учун ерда орзу кўп.Орзусига етолмай кетадиган лар армонда кетардилар.Ер остида армон кўп". Ҳукмдор жавобдан мамнун бўлиб, уни вазир этиб тайинлабди.

Ривоятдан хулоса шуки,савоб осмонда кўп бўлар экан ,деб уни осмондан қидириб юрмайлик.Бунинг имкони ҳам йўқ.Агар атрофимизга яхшироқ назар ташласак,ён-веримизда,оёғимиз остида савоб ишлар қалашиб ётибди.Кимгадир бойлик ,кимгадир соғлиқ бера олмасмиз.Бироқ зор-интизор бўлиб ётган якка-ёлғиз бир муштипарни йўқлаб қўйиш ёки дард азобларидан тинка -мадори қуриб,киприкларга илиниб турган бир бемордан ҳол-аҳвол сўраш,бошига мусибат тушиши, мусибатлар олдида эсанкираб қолган биродаримизга тасалли бериш...
Бундай хайрли амалларни фақат нафсини тия олган кишиларгина қилиши мумкин.Илоҳим,барчамизни меҳр-мурувват нури ила равшан этсин!
Сарой мфй отинойиси Тоирва. М
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш