Диний бағрикенглик - ислом шиорларидан
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбага чиқсалар мана шу оятни ўқир эдилар:
يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّا خَلَقْنَاكُمْ مِنْ ذَكَرٍ وَأُنْثَى وَجَعَلْنَاكُمْ شُعُوبًا وَقَبَائِلَ لِتَعَارَفُوا إِنَّ أَكْرَمَكُمْ عِنْدَ اللَّهِ أَتْقَاكُمْ إِنَّ اللَّهَ عَلِيمٌ خَبِيرٌ
“Эй одамлар! Дарҳақиқат, биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишинглар (дўст, биродар бўлишинглар) учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила-элатлар қилиб қўйдик. Албатта, сизларнинг Аллоҳ наздидаги энг ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир”
Бизларни Аллоҳу Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бир ота-онадан яратди. Яъни Одам Ато ва Момо Ҳавводан халқ қилди. Мана шу туфайли Аллоҳ таолонинг мўмин бандалари бир-бировларига оға-ини бўлишди. Парвардигори олам бани Одамни шу зайлда яратиб, инсонлар бир-бирини тушунсин, бир-бирига ёрдам берсин, аҳил яшасин деб яратди. Шунинг учун Аллоҳнинг динида у инсон қандай ирққа мансуб бўлмасин, қайси рангда бўлмасин, тили маскани фарқи йўқ. Ҳамма бир ота-онадан, ҳамма бир динда эътиқод қилади, демак буларнинг барчаси оға-ини биродардирлар. Яъни мўминлар, Худони бир деб биладиган, барча пайғамбарларни тан оладиган, Унга шерик келтирмайдиган барча мўмин бандалар биродардирлар, бир тану бир жондирлар.
Аёми ташриқ кунининг 2 – кунида ушбу муборак сўзларни айтдилар:
عَنْ أَبِى نَضْرَةَ حَدَّثَنِى مَنْ سَمِعَ خُطْبَةَ رَسُولِ اللَّهِ –صلى الله عليه وسلم- فِى وَسَطِ أَيَّامِ التَّشْرِيقِ فَقَالَ « يَا أَيُّهَا النَّاسُ أَلاَ إِنَّ رَبَّكُمْ وَاحِدٌ وَإِنَّ أَبَاكُمْ وَاحِدٌ أَلاَ لاَ فَضْلَ لِعَرَبِىٍّ عَلَى أَعْجَمِىٍّ وَلاَ لِعَجَمِىٍّ عَلَى عَرَبِىٍّ وَلاَ لأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ وَلاَ أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ إِلاَّ بِالتَّقْوَى أَبَلَّغْتُ ».
“Эй одамлар! Билингким, албатта сизларнинг Роббингиз биттадир ва оталарингиз ҳам биттадир. Шунинг учун араб ажамдан, ажам арабдан, қизил танли қора танлидан, қора танли қизил танлидан ҳеч қандай афзаллиги йўқ, фақат афзаллиги тақвоси билан бўлади, тушунарлими?”.
Динимизда ирқ танлаш ёки миллат танлашлик йўқ. У оқ танлими ёки қора танлими, кўзи қисиқми ёки сочи маллами ёки кўзи яшилми фарқи йўқ, барча-барчаси бир Одам ато ва бир момо Ҳавводан дунёга келган.
ҲИКОЯТ: Бир куни Абу Зарул Ғифорий розияллоҳу анҳу билан Билол ҳабаший низолашиб қолдилар. Шунда Абу Зар Ғифорий аччиқларидан “Эй қора танлининг боласи”, деб юбордилар. Бу сўзни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшитиб қолдилар: “إِنَّكَ امْرُؤٌ فِيكَ جَاهِلِيَّةٌ” – “Эй Абу Зарр, сенда ҳалиям жоҳиллик сарқитлари бор экан-да”, дедилар. Бу танбеҳни эшитган Абу Зарул Ғифорий устларидан совуқ сув қуйилгандай бўлди. Ўринларидан туриб кечирим сўраган ҳолда Билол розияллоҳу анҳунинг оёқларнинг остига ўзларини ташладилар. Билол розияллоҳу анҳу кутилмаган бундай ҳолатни кўриб: “Эй Абу Зарр, кечирдим. Майли туринг, кечирдим”. “Йўқ, Аллоҳга қасамки, эй Билол, мана шу муборак оёғингиз билан менинг юзимни босмасангиз, мен ўрнимдан турмайман”, дедилар. Ҳеч иложсиз қолганларидан кейин Билол ҳабаший оҳиста оёқлари билан Абу Зарул Ғифорийнинг юзларини тегиздилар.
ТАРИХГА НАЗАР: Мусулмонлар Мисрни фатҳ этгани келишганда, Бобилиюн қўрғони олдигача бориб тўхташди. Мисрнинг подшоҳи Муқавқис мусулмонлар билан музокара ўтказишни ва улар нимани хоҳлаётганини билишлик учун бир нечта бошлиқларни юборишни сўради. Ўша пайтда мусулмонларга қўмондон бўлган Амр ибн Ос уларга 12 кишилик жамоа юборди. Улар ичида Убода ибн Сомит ҳам бор эди. Убода ибн Сомит жуда қора, бўйи узун киши эди. Ҳатто у кишини қариб 3 метр бўйлари бор дейишарди. Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Убода ибн Сомитга гаплашиш ҳуқуқини берган эди. Улар Муқавқис ҳузурига қирган вақтларида Убода ибн Сомит олдинга чиқди. Муқавқис унинг қоралигидан қўрқиб кетди ва: “Бу қора танлини кўзимдан йироқ қилинг. Мен билан сўзлагани бошқа чиқсин”, деди. Шунда мусулмонлар баробарига: “Албатта, бу қора танли бизнинг фикр ва илм жиҳатидан афзалимиздир. У саййидимиз, яхшимиз ва пешқадамимиздир. Албатта, биз унинг фикри ва сўзига қулоқ соламиз”, дейишди. Муқавқис бунга жавобан: “Бу қора қандай сизларнинг афзалингиз бўлиши мумкин, аслида у сиздан паст мақомда бўлиши керак эди-ку?” деди. “Бундай эмас, гарчи у қора бўлса-да, кўрганингдек даража, ақл ва фикрда биздан афзал. Биз мусулмон ичида бу қора бу оқ деб ажратмаймиз” деб кескин жавоб беришди. Шунда Муқавқис Убода ибн Сомитга: “Майли, олдинга чиқ, эй қора, менга мулойим сўзла, мен сенинг қоралигингдан қўрқаман”, деди. Убода ибн Сомит Муқавқиснинг қўрқинчини кўргач, унга шундай деди: “Бизнинг аскарларимиз ичида 1000 та қора бор. Улар мендан-да қорадирлар”.
Билол ибн Абу Рабоҳа, Убода ибн Сомит, Салмони Форсий, Суҳайли Румий розияллоҳу анҳу буларнинг барчалари ҳар қандай миллат-элатдан эдилар. Булар тақволари билан ажралиб чиққанлари учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг атрофларида жам бўлдилар. Бу Ислом динининг бағрикенглиги ва инсонпарварлигидан далолат қилиб туради. Бу Ислом маданиятининг ажойиблиги ва инсонийлигини кўрсатиб туради.
Динимиз Ислом дини бағрикенг диндир. Бағрикенг динлиги шундаки, самовий динларни бирортасини инкор қилмайди. Аллоҳ таоло Қуръонда марҳамат қилади:
شَرَعَ لَكُمْ مِنَ الدِّينِ مَا وَصَّى بِهِ نُوحًا وَالَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ وَمَا وَصَّيْنَا بِهِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَى وَعِيسَى أَنْ أَقِيمُوا الدِّينَ وَلَا تَتَفَرَّقُوا فِيهِ
“Эй мўминлар, Аллоҳ сизлар учун дин бўйича Нуҳга буюрган нарсани ва Биз сизга (Муҳаммадга) ваҳий қилган нарсани, шунингдек, биз Иброҳим, Мусо ва Исога буюрган нарсани – шариат қилди: “Динни барпо қилинг ва унда фирқа-фирқа бўлиб бўлинманглар!”
Яна динимиз Ислом дини рисолат юборилган бирорта пайғамбарларни орасини ажратмайди ва ҳаммасини ҳақ пайғамбар деб билади:
قُولُوا آَمَنَّا بِاللَّهِ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْنَا وَمَا أُنْزِلَ إِلَى إِبْرَاهِيمَ وَإِسْمَاعِيلَ وَإِسْحَاقَ وَيَعْقُوبَ وَالْأَسْبَاطِ وَمَا أُوتِيَ مُوسَى وَعِيسَى وَمَا أُوتِيَ النَّبِيُّونَ مِنْ رَبِّهِمْ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْهُمْ وَنَحْنُ لَهُ مُسْلِمُونَ
“Айтинглар (эй мўминлар), Аллоҳга ва бизга нозил қилинган китобга ва Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга ва ўша уруғ-авлодга нозил қилинган нарсаларга, Мусо ва Исога берилган нарсаларга ва барча пайғамбарларга Парвардигор томонидан берилган нарсаларга ишондик. Биз улардан бирортасини ажратиб қўймаймиз ва биз у Зотга бўйинсунувчилармиз”
Эътиқодда мажбурлаш мумкин эмас, балки у қаноат ва розилик билан қабул этилиши лозим:
لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ
“Динда зўрлаб киритиш йўқдир”
أَفَأَنْتَ تُكْرِهُ النَّاسَ حَتَّى يَكُونُوا مُؤْمِنِينَ
“Ахир сиз одамларни мўмин бўлишга мажбур қилурмисиз?”
Илоҳий диёнатли ибодат маконлари, муҳтарам жойлар, мусулмонлар масжидлар каби уларни ҳам ҳимоя ва мудофаа қилинади:
وَلَوْلَا دَفْعُ اللَّهِ النَّاسَ بَعْضَهُمْ بِبَعْضٍ لَهُدِّمَتْ صَوَامِعُ وَبِيَعٌ وَصَلَوَاتٌ وَمَسَاجِدُ يُذْكَرُ فِيهَا اسْمُ اللَّهِ كَثِيرًا
“Агар Аллоҳ одамларнинг айримларини айримлари билан дафъ қилиб турмас экан, шубҳасиз, Аллоҳ номи кўп зикр қилинадиган (роҳибларнинг) узлатгоҳи, (насронийларнинг) бутхоналари, (яҳудийларнинг) ибодатхоналари ва (мусулмонларнинг) масжидлари вайрон қилинган бўлар эди”.
Албатта, одамларнинг динларидаги ихтилофлари бир-бирларини ўлдиришга ёки бир-бирларига адоват қилишларига сабаб бўлмаслиги керак:
“Яхшилик йўлида ва тақво қилишда ёрдамчи бўлинглар, аммо гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг, Аллоҳдан қўрқинг, чунки Аллоҳнинг азоби қаттиқдир”.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳли китобдан қўшнилари бўлган. Улар билан яхши қўшничилик қилар, ҳадя берар ва улардан қабул қилардилар. Ҳабашистондан насронийлардан бир нечтаси келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни масжидга тушуриб, ўзлари зиёфат бериб, хизмат қилганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шу куни бундай деганлар: “Булар саҳобаларимизга ҳурматли эдилар, бугун мен ўзим уларни икром қиламан”
Ўлкамизга Ислом динига асос солган ота-боболаримиз риоятлари каби ҳозирда ҳам масжидлар фаолият кўрсатаётгани каби насронийлар черкови, яҳудийлар ибодатхоналари ва бошқа дин вакиллари бутхоналари иш олиб бормоқда. Албатта, бу динимизнинг бағрикенглигидан далолат қилади. Буларнинг замирида эса барча миллату элатлар тинчлиги ва осудалиги ётади. Чунки динимиз номи Ислом. Араб тилида Ислом тинчлик маъносини ўз ичига олади. Аллоҳнинг каломи Қуръон уруш, босқинчиликни зид ғайритабиий ҳолат сифатида қоралайди. Ислом фақат муқаррар (ва) ҳимояланиш учун бўладиган урушларнигина тан олади. Қуръон карим таълим берадики, иложи борича ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонпарварлик йўли билан ҳал қилиниши ва тинчлик ва осойишталик йўли билан ҳар бир нарсани тугалланишини истайди.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- « نِعْمَتَانِ مَغْبُونٌ فِيهِمَا كَثِيرٌ مِنَ النَّاسِ الصِّحَّةُ وَالْفَرَاغُ ».
“Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”.
Парвардигори олам барчамизни мана шу икки неъматдан ҳаргиз айирмасин.

Нурота туман “Қадоқ” жомеъ масжиди имом хатиби Шералиев Аҳмад