Фарзандлар-келажак ворисларидир!

19-01-2023, 18:07 admin Мақолалар 245

#Мақола

Фарзандлар-келажак ворисларидир!


Она юртимизда яшар эканмиз, қайси соҳага қўл урмайлик ёшларимизнинг билимига, салоҳиятига ишонамиз. Ёшлар жамиятнинг эртанги келажаги, унинг фаол аъзоси, таъбир жоиз бўлса жамият эртасининг муносиб ворисларидир. Мазкур нуқтаи назарга кўра ҳам ёшлар давлат ва жамият томонидан доимий эътиборда бўладилар.
Она Ватанимизда ёшлар билан ишлаш бўйича ўғил-қизларнинг муаммолари, таклиф ва истакларини бевосита ўрганиш йўлга қўйилди. Ушбу тажриба мамлакатимиз бўйлаб кенг қанот ёзиб, барча шаҳар ва туманларда Ёшлар фестиваллари ўтказилди.Фестивал сабабли ёшлар анча илм-малака оширдилар.Яна бир муҳим янгилик шундаки, кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб Республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриати босқич талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади. Чунки бундай таълим масканларида ўқиётган ёшлар ҳам ўзимизнинг фарзандларимиз улар эртага юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади. Шундай экан, уларга ғамхўрлик қилиб,истеъдодини рағбатлантириш адолатдан бўлади. Мамлакатимизда ёшлар маънавий тарбиясида фалсафий, ижтимоий, сиёсий ва гуманитар фанлар аҳамияти беқиёс, шу сабаб бу фанлар вакиллари ўзларининг ўта масъулиятли вазифаларини бугунги кун талаби даражасида бажаряптилар.
Лекин,дарсликлардан ташқари буюк алломаларимиз қолдирган ноёб асарларни,панд-насиҳат битилган ҳадисларни ҳам ўқиб бормоғлари лозим. Ёшлар деганда одатда балоғат ёшидан бошлаб ўттиз беш-қирқ ёшлар орасидаги инсонлар назарда тутилади.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта,  улар Роббиларига иймон келтирган йигитлардир. Ва  Биз уларга янада зиёда ҳидоят бердик” (Каҳф сураси 13-оят).
Илмга чақирадиган, унга қизиқтирадиган ва илм аҳлини мақтайдиган Қуръон оятлари бисёр. Хоссатан,Қуръони каримда бу борада 600 дан ортиқ оятлар бор.
Илм ва уламоларнинг фазли ҳақида келган кўплаб ҳадисларни учратишимиз мумкин.
Жумладан, Абу Дардо розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қиладилар: “Ким илм талаб қилиб бир йўлни тутса,  Аллоҳ  уни жаннат йўлларидан бир йўлга йўллаб қўяди. Албатта фаришталар илм талаб қилувчидан рози бўлиб қанотларини унга ёядилар. Олим учун осмонлару ердаги жонзотлар ва сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади.  Албатта,  олимнинг  обиднинг  устидаги фазли тўлин ой чиққан тундаги ойнинг бошқа юлдузларга бўлган фазли кабидир. Батаҳқиқ, уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ана ўшани олса,  улкан насибани олган бўлади”.
Оддий қилиб айтганда, инсонлар илм йўлида бардавом бўлишса юксаладилар, илмдан юз ўгирсалар хорлик ва ҳалокатга юз тутадилар.
Ёшлар — келажак бунёдкоридир! Келажагимизнинг қандай қурилиши, нималар ўзгариши эса уларга бугун бераётган эътиборимизнинг натижасига боғлиқ. Уларни фидойи, ватанпарвар, ҳам интеллектуал, ҳам жисмонан баркамол этиб тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади. Шу боис ўтган қисқа даврда ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бирига айланди.Айтиш жоизки,қилинаётган самарали ишлар,
"Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган эзгу ғоянинг ҳаётий рўёбини таъминлаяпти. Мен ишонаманки, бизларнинг фарзандларимиз биздан кўра илмли, доно ва албатта бахтли бўлишади!


" Ванғози" МФЙ отинойиси О.Нороваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш