Янги йил.

7-01-2023, 00:51 admin Мақолалар 166

Янги йил.
Соат миллари сен томон элтар,
Юраклар ҳар лаҳза бахт, иқбол кутар,
Оппоқ қор парчаси оқ орзу битар,
Ойдин ниятларни келтир, Янги йил!
Элимни тараннум этгум ҳар маҳал,
Ватан деган сўзнинг ҳарфлари зарҳал,
Бир сиқим тупроққа кимлардир маҳтал
Юртимга ободлик келтир, Янги йил!
Оила қўрғони бўлсин мустаҳкам,
Элидан чиқмаган бахтли чинакам,
Ақлу заковати чексиз чунонам
Соғлом болаларни келтир, Янги йил!
Маҳалла яшариб, кўп чирой очсин,
Боболар момолар эзгулик сочсин,
Адолат йўлидан кин, гина қочсин,
Меҳр-муҳаббатлар келтир, Янги йил!
Қайнота куёвин кўп азиз қилсин,
Қайнона келинни қизи деб билсин,
Қуда- андачилик минг йиллик бўлсин,
Узилмас ришталар келтир, Янги йил!
Спортчисин номи дунёга машҳур,
Саноати мана ман деган юртдан зўр,
Ўзбекистон, номинг жонимга ҳузкр,
Қўш иқбол, қўш бахтлар келтир, Янгийил!
Она Ватан дейиш энг буюк калом,
Қадрли юртдошим, ол сўнмас илҳом,
Қалам аҳлига бериб куч, инъом,
"Айтилмаган сўз" лар келтир, Янги йил!
Фарҳодинг, Муродинг юрт ишқ-ила банд,
Мадҳ этар Муҳайё, Ворис, Шоҳзамон.
Юртига ошиқлик истаги баланд
Улбўсинлар келсин, келтир, Янги йил!

Навбаҳор тумани "Юқори" Бешрабод отинойиси Нурматова У.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш