Ақл ва нафс

7-01-2023, 00:49 admin Мақолалар 262

Ақл ва нафс Азизларим,хар бир мусулмонман деган, инсонлар охиратни ўйлайдилар албатта. Қандай қилиб охиратда Жаннат йўлига тушамиз?. Пайғамбарлар ва уларнинг меросхўрлари шайхлар,имомлар Жаннат йўлида даъват қилувчилардир. Шайтонлар ва уларнинг бузғунчи ёрдамчилари эса Жаҳаннамга чорловчилардир. Биз ҳар бир инсоннинг ичида бу икки Даъватчига ёрдам берадиган қувват ҳам мавжуд.Бу Аллоҳ Таолонинг ўзи берган неъмати ақл ва нафсдир. Ҳаётимизда биз "Ўзимга ўзим" дедим ёки"Ақлим етмаяпти"деган ибораларни кўп ишлатамиз тўғрими ? мисол келтираман мана ҳозир қиш фасли иссиқгина жойингизда ширин уйқуда ётибсиз.Шунда уйимиз яқинида жойлашган Масжидда бомдод намозига айтилган азондан уйғониб кетдингиз.Шу маҳалда ич-ичингиздан: "Намозга тур!" деган бир нидо келади. Энди турмоқчи бўлганингизда ичингиздан яна бир овозни эшитасиз:"Озроқ ухла"Шунда биринчи нидо яна овоз беради:"Намоз уйқудан афзал!" Бунга жавобан иккинчи овоз"Уйқу ширин, ҳали вақт бор, бир оз кечроқ ўқисанг ҳам бўлади", деб нидо беради. Бу икки овоз қайта қайта такрорланаверади. Сизни намозга чорлагани ақл, бунга қарши бўлгани эса нафсдир. Бу каби ҳолатлар ҳар куни турли суратда такрорланиб туради.(мен бир намоз вақтинигина мисол келтирдим холос.) Инсон бундай ҳолатга тушганда нафси ундаётган ҳаром, лекин ширин нарса билан ақли истаётган ҳалол, лекин оғир нарсанинг орасида қолади. Бу ҳолатлардаги тортишувда ақлнинг ғалаба қозониши имондан дарак беради. Ҳар кимнинг исломдаги иймони мустаҳкам бўлсин! Азизларим.
Кармана тумани Варқ МФЙ отинойиси Нарзуллаева Зулайхо.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш