Йиғламаган қалб ўликдир!

19-12-2022, 15:53 admin Мақолалар 172

Йиғламаган қалб ўликдир!

Уй юмушлари билан бўлиб вақт ўтганини сезмай қолибман. Кўнглимни алланечук қоралик босди. Бошим айланиб ҳушимдан кетаёздим. Шкаф устида менга интиқ бўлиб турган китобга қарадим. Олиб ўқимоқчи эдим, телефон жиринглади. Таниш бева аёл.Уни кўнглини оғритгим келмади. Ҳарчанд хаёлим китобда бўлсада, ноилож аёлнинг қалб изтиробларига шерик бўлдим. Турмуш ўртоғи йўқлиги сабаб анча қийналиб қолибди. Ўғли уйланадиган ёшда. Аммо қалби ўлик инсонлар ҳам борки, шу бечорага озор беришни ўзларига эп кўришмоқда. Телефон орқали туҳмат тошини отиб, йўлдан оздиришга ҳаракат қилишмоқда. Таянчи бўлмагани учун ҳам, унинг ҳар бир ўтган куни тиканли ва синовли. Ўтган ҳам, қайтган ҳам айёрона боқиб, илмоқли гап отишади. Охирги ҳолатнинг аччиқ бўлганидан маслаҳат сўраб йиғлади. Ҳеч бир инсон мазлумнинг қарғишига қолмасин. Унга озор берганларга инсоф сўраб, телефонни ўчирдим.
Ўқиётган китобимдаги саҳобаларнинг қиёфаси кўз олдимда жонланди. Динимиз йўлида чеккан машаққатлари, чеккан азоблари бир-бир эсимга тушиб, йиғлаган бу кўзлар юзларимни ҳўл қилди. Сабабки мўмин биродарини аяб, бор-будини тўкиб солиб фақирликни афзал кўрган саҳобийлар, Аллоҳ розилиги учун ўзлари зах хоналарда, совуқдан дир титраган таналари қолиб, ёпинадиган кўрпасини ҳам муҳтожларга тарқатиб берган зотлар бизларга ўрнак бўла олмайдими?
Алҳамдулиллаҳ ! Биз тўкинлик ва тинчлик ҳукм сураётган юртда яшаяпмиз. Бизни энг кўп ўйлайдиган давлатимиз бор. Ҳаммани ҳашаматли уйи, иссиқ жойи, ейдиган озуқаси бор. Аммо ҳамма ўзини дардида, пул топиш илинжида. Бир оғиз ширин сўзимизни ҳатто бировга раво кўрмай оғринамиз. Касаллик аталмиш неъмат борки, кўпчилик бу синов билан синаляпти. Ён атрофга боқайлик. Кимдир бизнинг ёрдамимизга жуда муҳтож. Қўлимиздан келса, муҳтожларни кўнглини оғритишдан тийилайлик. Зора шунда нажот топсак.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Зулмдан қўрқинглар. Чунки зулм Қиёмат кунида зулматлардир. Хасисликлардан қўрқинглар. Чунки хасислик сизлардан олдингиларни ҳалок қилган. Ҳатто бир-бирларининг қонларини тўкиш ва ҳаром нарсаларни ҳалол этишгача олиб борган", дедилар.(Имом Муслим ривояти).
Наҳот қалбларимиз шундай ҳадис ва Аллоҳнинг каломини эшитиб ҳам эримаса.Ҳар бир яхшилигимиз гуноҳларга каффорат,саодат сари элтувчи йўл эканлигини тош қалбларимиз англамаса.Бу матоҳлар бир кун келиб бизга вафо қилмаслигини тушиниб етканимизда кеч бўлмасайди деган ўй қалбимни маҳзун қилади.Қалбимни йиғлатади.Бу дард мени ўртаб,минг бир ҳолга солади.Афсус мени шу дарддан бўлак,ҳеч вақойим йўқ.Бўлганида эди?Аллоҳ розилиги йўлида жонимни ҳам фидо қилган бўлардим.

Ҳафқориён Мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш