Юракни, титратган ўйлар....

21-11-2022, 17:28 muslim Мақолалар 190

Юракни, титратган ўйлар....

Йиллардан йил ўтиб ёшим ўтса ҳам,
Онам бўйларига, бўйим етса ҳам.
Фарзандларим, она, буви деса ҳам,
Ёшлигим сен қалбим тарк этмасанг бас.
Ёшим 50-дан ошиб қолибдики, ҳали ҳам ёш қизчалардек эркалик қилишни хархаша қилиб хар нарсага инжиқлик қилиб сўзимни ўтказишни истайман. Ҳаёт инсонни юқори даражада юксалтириб онгини ҳам қалбини ҳам ўзи билмаган холда ўй ва орзулар гирдобига ғарқ қилар ва унга интилтирар экан. Мени хайратга солиб, қалбимни титратган ўйлар шундандирки, нега Одам Ато отамиз ва Онамиз Момо Ҳаво дан замин узра Аллохнинг амри билан кенг ёйилган инсонлар бугунги кунда бир бирига қарши бўлиб, арзимас сабаб билан юз кўрмас даражада аразлашиб юришади. Кеча маракада ўтириб ўша оила учун азиз ва қадрли бўлган бир инсонни юрак -юрагидан чиққан нидосига эътибор қилдим. Менинг тушунишимча 10 йиллар мобайнида дийдорлашмай юришган жигарларни оху фарёди бугун на фақат менинг қалбимни, балки фалакни ҳам титратган бўлса ажаб эмас.Ишим юзасидан кўп хонадонларда бўламан ва кўп инсонлар билан мулоқатда бўлиб уларнинг ўкинчли армонларини гувохи бўламан. Керакли жойда насихат бераман ва муаммоларини ҳал қилиш учун кўмак бераман. Бу фоний дунё ни уломоларимиз бир узун икки эшикли уйга ўхшатишади, биридан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш лозимлиги бу уй ҳаётий умри давомида қилган амаллари, инсонларга, қариндош уруғларга, оға ва инларига яхшилик қилиб, мехирли бўлишликни ва силлаи рахм деган иборани унитмасликни ифода этувчи бир зарра кўшкдир. Сиз нега шошиб юрасиз?
Сиз нега ўз қондошингиз ўз ота онангиз билан жанжаллашасиз?
Сиз ўзи кимнинг мазҳабидансиз?
Мен шу саволларни баланд овоз билан айтгим келади. Аллоҳ ўзи бизга омонат қилиб берган жонни асраб авайлаш ўрнига бировларни ғийбатига аччиқ қилиб ўзни ўлдириш, ўғирилик ва талончилик иши билан бировни сўйиш, ёлғон гапириб ака ва укани орасини бузиш ўзи қандай кишилардан чиқаяпди. Менинг тушунишимча иш ёқмас, мехрсиз ва сабрсиз инсонлар бўлиб инсон деган номга нолойиқ дирлар. Азиз замондошим биз ўзимизни қандай тутмайлик, ким бўлмайлик, қаерда юрмайлик инсонлигимизни унитмайлик. Ўз ўзлигимиз билан ўзбеклигимизни унитмайлик. Ёшликда инсонлар жуда беғубор тоза қалб эгаси бўладилар. Ёшлик беғуборлиги, қаррилик гаштини сураётган дамларимизда ҳам асло тарк этмасин.
Навбаҳор тумани "Араб сарой" махалласи отинойиси Юлдошова Саломат.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш