Тил билиш- эл билишдир.

27-10-2022, 23:33 admin Мақолалар 458

Тил билиш- эл билишдир.

Мактаб пайтларида инглиз тили дарсига эътибор бермаганмиз. Ўқитувчимиз инглиз тилида матнни ўқисалар биз ўзбекчасини ёзиб олиб ёдлагандай қилиб ёки қоғозга қараб ўқиб берардик. Ёш бўлганмиз пухта ўрганмаганмиз. Энди афсус қиламиз. Йиллар ўтди қанча сувлар оқиб ўтди. Олдин шаҳарда кўпчилик рус тилида гапирар русий забон кишилар сотувчилик қилар эди. Рус тилини билмасангиз битта нон олишга қийналиб қолардингиз. Рус тилида гапирмасангиз сизни уришиб берадиганлари ҳам топилиб қоларди. Аллоҳ насиб қилиб ҳажга боришга насиб қилди. Мен опам ва бир ўртоғим адашиб қолдик қаерга боришни билмаймиз роса йўлимизни қидириб чарчадик. Қарасам йўлимиздан бир чиройли кийинган галстуглардаги ёшлар олдимиздан чиқдилар.. Улардан йўлни сўрайман улар тушунишмайди. Мен арабчани билмайман Инглиз тили дунё тили қани энди кошки бир иккита сўз билсак, охири қарасам йигитчаларни бирини қўлида соат кўриб қолдим. У йигитга имо- ишоралар билан бизни соатни тагига олиб боришни сўрадим. Зўрға бизни тушундилар. Ўша пайтлар ўзимизда йўлни кўрсатадиган локациялар йўқ эди. Улар телефонларига қараб йўлни кўрсатдилар. Бегона юртда адашиб қолиш қайғуси , чарчоқ қўрқув тил билмаганимиздан жуда уялдим. Ўшанда ният қилдим албатта невараларимни тил ўрганишга йўналтираман деб. Хозир ёшларимиз бир неча тилларни билишади. Ҳамма шароитлар юртимизда муҳайё. Савдо соҳасида ишлаганимда Туркияда инглиз тилини билмай жуда қийналиб борадиган манзилни зўрға топганман. Тил билиш қанчалик муҳим эканлигини жуда кеч тушундим. Ўз она тилимизда соф гаплашишни билишимиз қаторида чет тилларни билишимиз ҳам жуда керак экан. Шу сабаб фарзанд ва невараларимизни тилга ўргатайлик. Аллоҳ бизга шундай тил ва забон бериб қўйган экан бунинг қадрига етайлик.
Навбаҳор тумани Бурқут мфй отинойиси Аҳмедова Маккамтош.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш