Самарқанд яна бир эзгу йиғин мезбони.

20-09-2022, 16:44 admin Мақолалар 218

Самарқанд яна бир эзгу йиғин мезбони.
Қадимий ва навқирон Самарқанд шаҳри бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам гўзал ва говжум. Сабаби- 15--16--сентябр кунлари Ўзбекистон Республикаси президенти Ш. Мирзиёев раислигида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг 22--мажлиси тадбирлари бўлиб ўтади. ШҲТ аъзо мамлакатлар: Покистон Ислом Республикаси, Россия Федерацияси, Тожикистон Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси, Ҳиндистон Республикаси вакиллари иштирок этади. Шунингдек, кузатувчи давлатлар--Белоруссия, Монголия, Эрон Ислом Республикаси етакчи вакиллари иштирок этади. Фахрий меҳмон сифатида Туркия, Озарбайжон, Туркманистон, Арманистон, БМТ ва бошқа нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилган.
Саммитнинг кун тартибига кўра кўп томонлама ҳамкорликни янада долзарб масалалари, ШҲТ ни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, устувор вазифалари кўриб чиқилади. Халқаро ва минтақада аҳамиятли бўлган ҳозирги давр масалалари юзасидан фикр алмашилади. Барча давлатларга фойдали бўлган ҳамкорлик ҳужжатлари имзоланиши кутилмоқда. Шу каби мақсадларда Президент Ш. Мирзиёев 14-сентябр куни Самарқандга келди. Иштирок этувчи, нуфузли давлат раҳбарлари ҳам шу куни шаҳри азим Самарқандга келишди. Уларнинг дастлабки қадамлари- Биринчи Президент И. Каримов қабрини зиёрат қилиш, сўнгра буюк муҳаддис Имом Бухорий зиёратгоҳига ташрифи бўлди.
ШҲТ ҳақида сўз- минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти. Хитойнинг Шанхай шаҳрида 6 мамлакат-Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон давлат раҳбарлари учрашувида тузилган.(2001-йил, 15-июн). Дастлаб, Шанхай бешлиги бўлган. 2000-йил Душанбе саммитида Ўзбекистон кузатувчи сифатида қатнашган. "Бешлик" негизида кўп тармоқли ташкилот тузиш тўғрисидаги таклиф илгари сурилади. Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги ҳарбий-сиёсий вазиятни ҳисобга олган ҳолда қабул қилди.
2001-йил июл ойида янги ташкилотнинг мақсад ва принципларини эълон қилган Декларация, шунингдек, Терроризм, айирмачилик ва экстремизмга қарши кураш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди. Ташкилотнинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлган 2-саммитида устав ҳужжатига имзо чекилди. ШҲТнинг Олий органи Давлат бошлиқлари кенгаши. Ташкилот структураси ҳукумат бошлиқлари (бош вазирлар) кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарлари кенгаши, Миллий мувофиқлаштирувчилар кенгаши ва доимий ишловчи котибият--Пекин шаҳрида жойлашган ҳамда минтақавий аксилтеррор тузилмаси--Тошкент шаҳрида жойлашган.
Инсониятнинг бир бутунлиги ва ўзаро боғлиқлиги шу даражада юқорики, мавжуд хатарнинг аксарияти нафақат минтақалар, балки умумжаҳон миқёсида ҳамкорлик қилишни тақозо этади. Шу маънода ШҲТ нинг Самарқанддаги саммити кўп эзгу ниятлар амалга ошишининг пойдевори бўлади десак муболаға бўлмайди.

Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш