"Мазҳаблар бирлик рамзи" (давоми)
Қолаверса, забардаст ислом уламолари томонидан ҳам кўплаб фатволар чиқарилиб, мусулмон шахсни ўзига маъқул бўлган мазҳабга тақлид қилишга чақирганлар. Уларнинг орасида аллома Зафар Аҳмад Усмонийнинг “Эълоус-сунан” номли китобида келтирган фикрлар эътиборга молик. Зеро, аллома Усмонийнинг фикрича, динда иқтидо қилинадиган имомларнинг барчаси мустақим ҳидоятда бўлиб, уларнинг мазҳабларидан қай бири бир юртда тарқалган бўлса ва унинг уламолари кўп бўлса, ижтиҳод даражасига етмаган киши учун ўша мазҳабга эргашмоқ вожиб бўлади. Унга ўз юртида мазҳаби тарқалмаган ва уламолари кўп бўлмаган имомнинг мазҳабига эргашиш жоиз эмас. Чунки бундай ҳолатда мазкур мазҳабнинг барча ҳукмларини ўрганиш имкони бўлмайди.
Мазҳабларнинг пайдо бўлиш тарихи
Расулуллоҳ с.а.в. даврларида фиқҳ масалаларида ҳеч қандай муаммолар чиқмасди, чунки Пайғамбаримиз с.а.в. ўзлари барча масалаларни илоҳий ваҳий орқали, ўз сўзлари ё амаллари билан ечиб берардилар. У зот с.а.в.нинг ҳар бир сўзлари, ҳар бир буйруқлари қонун ўрнида турарди. Аммо Пайғамбаримиз с.а.в. вафотларидан кейин фиқҳдаги келиб чиққан масалаларга янги амрлар ва қўлланмаларга эҳтиёж сезилди. Расулуллоҳ с.а.в. ўзларининг саҳобаларини шундай сифатлаган эдилар:
عن ابن عباس ، قال : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : « أَصْحَابِي كَالنُّجُومِ بِأَيِّهِمْ اِقْتَدَيْتُمْ اِهْتَدَيْتُمْ »
“Менинг саҳобаларим юлдузлар сингардирлар. Улардан ҳар бирига иқтидо қилсангиз – изидан борсангиз, тўғри йўлдан борган бўлурсиз” ва саҳобалари ҳам ояти каримага бўйинсунуб, амал қилашарди:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ أَطِيعُواْ اللّهَ وَأَطِيعُواْ الرَّسُولَ وَأُوْلِي الأَمْرِ مِنكُمْ فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُدُّوهُ إِلَى اللّهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلاً
“Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан бўлмиш бошлиқларга итоат этингиз! Борди-ю, бирор нарсада (дин ишида) келиша олмай қолсангиз – Аллоҳга ва охират кунига ишонадиган бўлсангиз – уни Аллоҳга ва Пайғамбарига ҳавола қилингиз. Мана шу яхшироқ ва ечими чиройлироқ ишдир”
وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ
“Улар ўзаро кенгаш асосида иш олиб борадилар”
Ушбу ояти карималар ва ҳадиси шарифлар барча мусулмонлар учун асосий қоидалари ҳисобланарди.Шунингдек пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўз вакилларини, ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш юбора бошладилар.Жумладн, Яманга Муоз ибн Жабални (р.а.) юборишни ирода қилдилар. Муоз ибн Жабал (р.а.) ўз иш жойларига жўнаб кетаётганларида пайғамбар (с.а.в.) у кишини тўхтатиб, " У ерда сенга бар масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан? " деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал (р.а.) " Аллоҳнинг китоби ила ", деб жавоб бердилар. Расули Акрам (с.а.в.): " Аллоҳнинг китобидан топа олмасангчи? " деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал (р.а.) " Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила ", деб жавоб бердилар. Пайғамбар (с.а.в.): " Аллоҳнинг пайғамбари суннатидан ҳам топа олмасангчи? " деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал (р.а.) қараб турмосдан, " фикрим ила ижтиҳод қиламан ", дедилар. Пайғамбар (с.а.в.) бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: "Аллоҳ расулининг вакилини, Аллоҳни ва расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин ", дедилар... (Давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w