Мазҳаблар бирлик рамзи
Маълумки, муқаддас динимизда хоҳ ақидавий, хоҳ фиқҳий масалаларда бўлсин ўзаро ихтилофга тушиб, турли фирқа ва гуруҳларга бўлиниш қораланади. Чунончи, Қуръон оятлари ва ҳадиси-шарифлар мўмин-мусулмонларни ўзаро бирлик, ҳамжиҳатлик ва меҳр-оқибатга тарғиб қилиб, унинг акси бўлган ихтилоф, парокандалик, тартибсизлик каби иттифоқни парчаловчи омилларни қоралаган.
Шубҳасиз, ҳар бир мусулмон Қуръон ва Суннани тушуниш, ундан мустақил ҳукм олиш учун етарли билим ва салоҳиятга эга эмас. Бундай ҳолда у фақатгина шахс камолоти, халқ фаровонлиги ва жамият ижтимоий барқарорлигини кўзлаб ҳукм чиқарувчи мужтаҳидларга эҳтиёж сезади.
Шу маънода мужтаҳид уламолар томонидан Қуръон ва Сунна кўрсатмалари асосида фиқҳий мазҳабларга асос солиниши бу– мусулмонлар бирлиги ва ўзаро ҳамжиҳатлигини таъминлашда муҳим омил вазифасини бажарди. Мазкур ижтиҳодий услуб шариат кўрсатмаларига риоя қилишда мусулмонлар учун қулайликлар туғдириш билан бирга Қуръон ва Суннага амал қилишда Аҳли суннага зид бўлган адашишликдан ҳам сақлайди.
Маълумки, исломда ихтилоф ақидавий ва фиқҳий йўналишларга бўлинади.
Ақидавий ихтилоф Аллоҳ таолога эътиқод қилишдаги турли-туманлилик бўлиб, мусулмонлар ички бирлигининг заифлашуви, ҳар хил тоифаларга бўлиниб кетишдек салбий оқибатларга сабаб бўлган. Бунинг оқибатида хорижий, мўътазилий, қадарий, жабарий ва муржиъий каби кўплаб тоифалар вужудга келган.
Фиқҳий ихтилофлар эса ибодат, ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларга мазҳаблар томонидан турлича ёндашувни англатади. Бундай ҳолат асло нуқсон ёки ихтилоф манбаи сифатида талқин этилмайди. Аксинча, ислом шариатининг замон ва маконга мослашувчанлиги унга эътиқод қилувчилар учун кенг имкониятлар туғдиради. Масалан, бирор-бир манзилга етиш учун турли томонлардан бориш имкони бўлса, нисбатан энг яқин ва қулай йўл танланади. Мусулмон кишининг бирор-бир мазҳабга эргашишини ҳам айнан шунга қиёслаш ўринлидир.
Ислом уламоларининг иттифоқига кўра, диннинг аслига тааллуқли бўлган ақидавий масалаларда тақлид қилиш асло мумкин эмас. Бунинг акси ўлароқ фиқҳий масалаларда эса, бирор-бир мазҳабга эргашиш, яъни тақлид қилиш лозим деб қаралган. Зеро, мазҳаб – оддий инсонлар учун чигал ва тушунарсиз бўлган фиқҳий масалаларни осонлик билан ҳал этиб унга амал қилиш имконини яратади.
Усулул-фиқҳ уламолари: “Тақлид – шариатга амал қилишда далилни билмаган шахснинг уни билган ва ечимини берган шахс фикрини англамасдан қабул қилиб, амал қилишидир”, – дея таърифлаганлар.
Демак, муқаллид, яъни тақлид қилувчи ижтиҳод қилиш даражасига етмаган шахс бўлиб мужтаҳиднинг фатвосига амал қилади. Мутлақ мужтаҳид бўлмаган киши учун мужтаҳид олимларидан бирига тақлид қилиши ўринли. Ҳатто мусулмон шахс баъзи фиқҳий масалаларда мужтаҳид бўлса ҳам, ўз ижтиҳоди ила аниқлай олмайдиган масалаларда тақлид қилиши керак бўлади. Зеро, Аллоҳ таоло “Наҳл” сураси 43-оятида айтади: “Бас, агар билмасангиз, зикр аҳлидан сўранг”. Бу ўз навбатида Аллоҳ томонида бирон масала ечимини билмаган шахс уни ечишга қодир бўлган мужтаҳиддан сўрашини буюриши динда тақлид қилишга кўрсатма берилганлигига далил бўлади.
Саҳоба ва тобеинлар даврида мужтаҳид бўлмаган мусулмон ўзи билмаган масалаларни мужтаҳид бўлганлардан сўраган. Агар динга тақлид мумкин бўлмаганда сўровчилар савол бермаган ва сўралган шахслар ҳам уларга: “ўзингиз ижтиҳод қилинглар”, – деб айтган бўларди. Зеро, улар ўртасидаги ўзаро муносабатларда бунақа ҳолат учрамаганлиги тарихий ҳақиқатдир. Шу сабабли мужтаҳидга тақлид қилиш лозимлиги саҳоба ва тобеинлар ижмоъси билан ўз исботини топган... (Давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w