Уламоларга озор беришнинг хатари
2. Уламолар ҳам хато ва камчиликлардан холи эмасликларини билишимиз лозим.
Ҳар бир олим хато қилиши мумкин эканини назардан қочирмай, ижтиҳод қилганида хатога йўл қўйса кечиришимиз ва уларнинг хатоларини излаб, санаб юрмаслигимиз керак.
Имом Суфён Саврий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Ҳеч бир киши хато қилишдан маъсум эмас".
Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Хато ва ғалатдан ким ҳам қутула олади?!".
Термизий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Зеҳнлари кучли бўлишига қарамай катта-катта имомлар ҳам хатога йўл қўйганлар".
Ибн Ҳиббон роҳимаҳуллоҳ айтади: "Адолатли экани маълум бўлган бир шайхнинг ҳадисини унинг ривоятидаги ноаниқликлар сабабли олмаслик инсофдан эмас. Агар шу мантиқ билан иш кўрсак Зуҳрий, ибн Журайж, Саврий ва Шуъба роҳимаҳумуллоҳларнинг ривоят қилган ҳадисларини олмаслигимиз керак бўлади. Ҳолбуки улар, ривоятлари соғлом ҳамда ўта зеҳнли ва ишончли бўлсалар-да, хатолардан маъсум эмаслар".
3. Уламолар ўртасидаги ихтилоф токи қиёматгача давом этишини унутмаслигимиз лозим.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
“Бас, уларнинг ўрталарида то қиёмат кунигача буғзу адоватни авж олдирдик”. (Моида сураси, 14-оят). Мазкур оят тафсирида Ибн Жарир Иброҳим Нахаъийнинг: “диндаги хусумат ва тортишувлар” деганини келтирган. Уламолар ўрталаридаги ихтилоф мусулмонларни, хусусан толиби илмларни чалғитмаслиги керак. Улар илм ўрганишдан мақсад фақат амал қилиш эканини, илм ўқиш орқали ибодатларини тузатиш, муомалаларни ўнглаш ва ақийдаларини тўғрилаш эканини асло ёдларидан чиқармасликлари лозим. Илмда бир даражага етмай туриб, ихтилофли масалаларга шўнғиш толиби илмларнинг ақлини лол қилиб, илм ва амалда сусткашлик қилишларига сабаб бўлиши мумкин.
4. Уламоларимизнинг сўзлари ва фатволарини олмасакда, уларга ёмон гумонда бўлмаслигимиз лозим.
Бир олимнинг сўзини олмаслик билан уни айблаш ўртасида катта фарқ бор. Яъни, бир олимнинг сўзларига қаноат ҳосил қилмаслигимиз – унга тил теккизиб, обрўсини тўкишни тақозо этмайди. Мана шу дақиқ нуқтада кўпчилик тойилиб кетади.
Имом Шофиий: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса, ўша менинг мазҳабимдир", дер эди. Бу сўз бошқа талайгина уламолардан ҳам ривоят қилинган.
Умар розияллоҳу анҳу айтади: "Мусулмон биродарингизнинг оғзидан чиққан сўзга ёмон гумонда бўлманг. Уни яхшиликка йўйинг!"
5. Уламоларнинг хато ва камчиликларини қидирмай, ўз хато ва камчиликларимиз ислоҳи билан машғул бўлишимиз ва уларнинг сирларини муҳофаза қилишимиз лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Яхшиларингизнинг адашишларидан кўз юмингиз" деганлар. (Абу Довуд ривояти)
Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: "Мен болалар билан ўйнаб турганимда Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдимга келдилар ва бизга салом бердилар. Ва мени бир ишга жўнатдилар, шундан онам олдиларига кечикиб бордим. Келган пайтимда онам: "Нимага ушланиб қолдинг?", дедилар. Айтдим:" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар.". Нима иш экан дея сўради онам. Бу сир, дедим. Онам айтдилар: "Расулуллоҳнинг сирларини ҳеч кимга сўзламагин".
Уламолардаги айбу-нуқсонларни излаб, ўзидагиларни унутган одамнинг мисоли шоирнинг қуйидаги сўзларига ўхшайди:
Қояни парчалаш учун сузди-ю,
Шохини синдирди тоғнинг такаси...
Гоҳида олим хатога йўл қўйиши мумкин. Бу – унинг билими ва қилган ишларини тарк этишни тақозо қилмайди.
(Давоми бор)
Конимех тумани бош имом хатиби: Р.Яндашев.
https://t.me/joinchat/AAAAAFLpIinp9zqmIIhY-w