Ўғирликнинг касофати.

24-03-2022, 13:40 admin Мақолалар 460

Ўғирликнинг касофати.
Бисмиллаҳир рохманир роҳим
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ўзининг ”Ижтимоий одоблар” китобида: “Аёл кишига эркакларга ҳаром қилинган тилла,кумуш ва шойи ипаклар ҳалолдир.Исломда аёл кишига зебу-зийнат ҳалол қилинган, чиройли бўлишга уриниш ҳар бир аёлнинг табиатида бор,Аллоҳ уларни шундай қилиб яратган. Ислом дини аёл кишига зийнатланишга рухсат беради.Лекин Исломда ушбу зебу-зийнатнинг таъсир доираси тартибга солинган.Аёлларнинг зеб-зийнатлари номаҳрам -бегона эркакларнинг кўзини ўйнатишга,шаҳвоний ҳисларини қўзғатишга,фитна чиқишига ва зинога йўл очилишига сабаб бўлмаслиги керак”-деб тушунтирганлар.Худди шу ўринда аёлларнинг зийнатланиши фитна чиқишига сабаб бўлмаслиги лозимлиги ҳақидаги тушунтиришларини узоқ йиллар гувоҳи бўлганим бир аёлнинг тилла тақинчоққа эга чиқишга бўлган кучли рағбати туфайли содир бўлган ва фитнага сабаб бўлган бир нохуш воқеага боғламоқчиман.Маҳалла кўчаларидан биридан кетаётганда бир хонадон аҳилларининг бақир-чақир қилиб “онамлаб”қолишлари касби ҳамшира бўлган Зебохоннинг диққатини тортди ва уларнинг ҳузурига югурди.Шу хонадонда яшовчи Мусаллам онахоннинг мазалари қочиб қолган совуқ терга ботиб нафас олиши билинар- билинмас ва юрак уришлари онда-сонда сезиларди.Зебохон: “ Ҳали умид бор,тезроқ касалхонага элтинглар “-дея Мусаллам онахоннинг фарзандларини шошилтирди. Зумда шифохонага етказилган она йўлдаёқ бандаликни бажо келтириб бўлган эди. Шифокор марҳуманинг қариндошларига бу совуқ хабарни етказиб таъзия изҳор қилди. Қариндошлар марҳумани олиб кетиш учун тадорик кўриб келдилар ва олиб кетдилар.Марҳумани ғосила аёл ва Мусаллам онахоннинг қизлари жанозага тайёрлаб бериш учун ювиш ва кафанлаш пайтида қўлидаги “таракан” нусхали тилла узуги ва қулоқларидаги зираги йўқлигига аҳамият беришди.Мусаллам онахоннинг катта қизлари Шоирахон:” Онам ўзлари бирор жойга қўйгандирлар”-деб қўйди.Жанозанинг эртаси куни марҳуманинг қизлари келинлари,фарзандлари бир хонага тўпланишди.Улар оналарининг зирак ва узуги йўқолганини айтишди.Кимдир ўғирликда шифокорларни,бировлари онасини шифохонага олиб борган катта опаларини, бошқалари эса келинларни айблашди. Улар шифокорлардан ҳам сўраб суриштирдилар. Туғишган сингиллар томонидан айбланган Мусаллам аянинг катта қизи Шоирахон ҳамда онахоннинг барча қариндошлари томонидан “ўғрига” чиқарилган шифокорлар айбдор бўлишди. Шифохонага зирак ва узукни ким олганлигини сўраб Мусаллам онахоннинг қизлари бир неча бор келишди ва охирги келишларида: “Илоё онамни қулоғидан зирагини, қўлидан узугини ечган қўллар даъвосиз дардга учрасин”- деб дуоибод қилишди, Бўлим шифокорлари, ҳамширалари,кичик тиббий ходимлари ич- ичларидан бир-бирларига нисбатан шубҳа гумонда бўлдилар.Азбаройи бир-бирларини яхши билганликларидан ҳеч ким,ҳеч-кимни айблаёлмасди.Улар орасида нохуш мавҳум вазият юзага келди ва узоқ йиллар шу воқеа ҳақида эслаб юрдилар. Лекин ҳеч ким ҳаммани юрагида бир-бирларига нисбатан фитна қўзғаган, барчани бирдек айбдор қилган ҳақиқий ўғри ким эканлиги ҳақида аниқ тўхтамга келолмадилар.Ўғри ким? деган савол узоқ йиллар жавобсиз қолди.Ҳаммадан Мусаллам онахоннинг катта қизлари Шоирахонга қийин бўлди.Шоирахон бир томондан меҳрибон онасидан айрилган бўлса иккинчи томондан сингилларининг:”Сизнинг шундай пайтда онамнинг тилласига эга чиқиш қандай кўнглингизга сиғди”?-деган дашномларига жавоб тополмасди. Мавҳум ўғирлик фитнаси сабабли Шоира опа сингиллари билан ўзоқ йиллар чиқиша олмай юрдилар. ...Зебохон ҳамшира ўша пайтларда ҳомиладор эдилар, тез фурсатда қиз фарзандини бағрига босиб туғруқхонадан қайтди.Қизининг қўл-оёқларига ёмон яралар тошиб кетди.Даволашни иложи бўлмади.Кўп ўтмай Зебохон оғир дардга чалинди. Бу бедаво дард билан анча йиллар курашди. Ахири Саратон касаллиги Зебохонни енгди. Ўлим тўшагида ётган Зебохон энг яқин қариндошини ёнида якка қолишини сўрабди. “Мени шайтон йўлдан урди.Мен оғир гуноҳ қилган бандаман.Қизим Нилуфарни нима сабабдан қўл-оёқларида битмас яралар босиб кетганлигини ва ўзимни ҳам шундай оғир дардга дучор бўлганлигимни ўша қилган ўғирлигимда,жони ўзилаётган кишини узук ва зирагига ҳеч иккиланмасдан эга чиққанлигимда, мен туфайли бошқаларни тўҳматга қолиб, азият чекканлигида деб биламан.Чунки мен ўзим ёмонлик қилган кишиларнинг дуоибад қарғишини орқаваротдан эшитганман.Ўша қарғишнинг касофати менга ҳам,бегуноҳ фарзандимга ҳам урди. Беш нафар болам сизга омонат худо сизга узоқ умр берсин”-дебди.Лекин:” Мендан кейин шу матоҳни эгаларига қайтаринг”-демабди, ўша узук ва зирак эгалари кимлар эканлигини ҳам айтмабди.Зебохон опани ўлимидан кейин анча йиллар ўтиб мен ҳам бу кўнгилсиз воқеадан огоҳ бўлдим.Гап нимада эканлигини фаҳмладим.Чунки бир кишининг тишини орқасида турган гап сир. Унинг тишини орасидан чиқиб иккинчи киши эшитдими энди сирлиги қолмайди.Мусаллам онахонни қизларига ҳам бу гаплар етиб борган бўлиб улар бўлиб ўтган воқеаларни аллақачон Аллоҳ ҳукмига қўйганликларини бу мавзуга қайтишни истамасликларини айтишибди.Узоқ йиллардан бери юрагимни “Ўғри ким?” деган савол ва хижолат юки эзарди.Энди эса охирги дамда ҳам Зебохон опани молни ўз эгаларига қайтариб узр сўрамагани охирги фурсатни ҳам қўлдан бой бергани менда надомат туйғуларини ўйғотди.Зебохон опа бу дунёда қилган ўғирлиги учун қонун олдида жавоб бермади. Лекин ўз ҳаёти ва қизи учраган тавқи лаънат дарди билан бадал тўлади.Аллоҳ олдида ҳар ким ўз амали учун ўзи жавоб беради.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ”Зинокор зино қилаётганида мўмин бўлмас, ароқхўр ароқ ичаётганида мўмин бўлмас, ўғри ўғирлик қилаётганида мўмин бўлмас, талончи молни тортиб олаётганида одамлар унга кўзларини тикиб қараб қолганларида мўмин бўлмас”.(Икки шайх ривоят қилган).Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики киши ўғирлик қилаётганида имони ўзидан чиқиб тураркан. Аллоҳим бизларни шундайлар қаторида бўлишдан Ўзи асрасин!
Навбаҳор тумани имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш