НАЖОСАТ КЎП БЎЛГАН ЕРДАГИ НАМОЗ

5-03-2020, 17:12 admin Ислом олами / Савол-жавоб 1 101

Савол: - Ассалому алайкум! Сал аввалроқ бази танишларимиз бир масалада иккиланиб қолдик яни кишининг намоз ўқиш жойи пок бўлмаса оёқ ости ҳам сажда қилиш ери ҳам ўта даражада нажасдан пок бўлмаса намозни тарк қиладими ёки йўқ(бу холатни танишимиз ўзлари кўрган эканлар). Намозни ўқиш шубҳасиз фарз аммо намоздаги фарзда жой ва кийим поклиги шартлиги ҳам фарз. Шу масалада қисқа бўлсада ойдинлик киритиб бера оласизми?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг қўрасида намоз ўқишга рухсат берганлар. Албатта у қўра бизни уйдаги қўралар каби бўлмаган. Шубҳасиз у вақтларда жойнамоз солинмаган, қўйнинг қумқалоқларини суриб суриб ўқишаверган. Сийган жойлари офтобда қуриши билан пок бўлади. Ҳозир у вақтдаги замон эмаску. Оддий бирор материални нажосатнинг устига солиб ўқиса ҳам бўлади. Болалари сийиб қўйган гиламлар устига жойнамоз солиб намоз ўқиш шак шубҳасиз жоиз. Ишхоналарнинг поллари, кафеллари, цементлаб чиққан жойларида жойнамоз солмасдан намоз ўқиш шак шубҳасиз жоиз. Бир вақтлар нажосат теккан бўлса ҳам қуриши билан пок бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш