Эзгуликка ташриф

25-09-2021, 13:15 admin Мақолалар 573

Эзгуликка ташриф
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Вассолату вассаламу ъала Росулиҳи ва ъала асҳабиҳи ажмаъин.
Миллий ўзликни англашимиз бевосита диний қадриятларимизни англашимиз билан боғлиқ. Тарихга назар солсак, Ислом динининг асл моҳиятини очиб бериш, динимизни илмий жиҳатдан пухта ўрганиш борасида жуда катта мерос қолдирган алломаларимиз Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотурудий , Имом Насафийлар дунёга машҳур.Улар қолдирган илмий мерос асрлар оша дастуриламал бўлиб келмоқда.Уларнинг илмий меросини ўрганиш,уни келажак авлодларга етказиш, Ислом динининг асл инсонпарварлик, тинчликпарварлик, инсонийлик ва моҳиятини тарғиб қилиш зарур.
Аллоҳ таолога беҳисоб шукурлар бўлсинки , кейинги йилларда юртимизда ислом динига эътибор кучайтирилди, диний соҳа мутахассисларини тайёрлаш, бу борада узлуксиз тизим яратиш учун қатор фармон ва қарорлар , муҳим ҳужжатлар имзоланди ва уларни ҳаётга татбиқ этишда юртимиздаги олий таълим муассасалари, мутахассислар тайёрлайдиган илмий мактаблар фаолиятининг йўлга қўйилиши маънавий ҳаётимиздаги муҳим воқеа бўлди.
Айниқса айни дамларда олиб борилаётган эзгулик йўлидаги амаллар халқимиз қалбида инсонийлик, фидойилик, ватанга муҳаббат туйғуларини кучайтиришга , инсонларни ўзини ва ўзлигини англашига катта ҳисса қўшмоқда.
Шу кунларда республикамиз бўйлаб барча вилоятларга ташрифи давом этаётган таниқли уламоларимиз бизнинг вилоятимизда бўлиб, навқирон Навоий вилоятининг барча шаҳар ва туманларида учрашувлар, суҳбат ва савол –жавоблар билан бир қаторда ижтимоий-маънавий муҳит билан ҳам танишишда давом этмоқдалар. Уларнинг ташрифи доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Ҳудудимиз аҳлини юртимизда бўлаётган ўзгаришларнинг маҳмун-моҳиятидан хабардор қилиш билан бир қаторда, уларнинг дарду-ташвишларига кўмаклашиш, фикрларини эшитиш , диний соҳага тегишли муаммоларини ўрганиб ,жойида бартараф этилиши ҳам кўзда тутилиши жуда қувончли ҳодиса сифатида эътироф этилмоқда.Шу пайтгача масъул вазифалардаги инсонларни ҳатто билмасдик ҳам. Ёруғ кунлар шарофати билан улар билан учрашишга , савол-жавоблар қилишга , дардимизни айтишга ҳам имкон бериляпти. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси масъуллари билан учрашув жуда катта таассурот қолдиряпти халқимизда.Ҳомиджон домла Ишматбеков, Салоҳиддин домла Шарипов, Алижон домла Ҳайдаров, Аброр Мухтор Алий,Исмоил Муҳаммад Содиқ каби барча уламоларимиз вилоятимиз аҳли томонидан қизғин кутиб олинди. Вилоятимиз маркази Навоий шаҳридаги “Ҳазрат Алишер Навоий “ масжидига устозларимиз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий (1-кун) , Аброр Мухтор Алий ( 2- кун), Ҳомиджон домла Ишматбеков ( 3-кун ) лар ташриф буюрдилар.Кармана , Хатирчи, Қизилтепа туманларида ҳам устозларимиз шарофатидан масжидларда кўтаринки кайфиятда намозлар ўқилди, дилдан суҳбатлашилди, аҳли жамоа ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Шунингдек, Навбаҳор туманимизда “Қалқонота” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Шайх Абул Ҳасан Ҳарақоний масжиди ва Янгиқўрғон фуқаролар йиғини ҳудудидаги Ахтам саҳоба масжидларига Тошкент шаҳар бош имом хатиби ўринбосари , Тошкент шаҳар Ҳазрати Имом масжиди имом хатиби Ҳабибулло қори Абдураззоқов(1-кун) ,ЎМИ раиси ўринбосари Иброҳимжон Иномов (Ахтам саҳоба, 2-кун) туманимиздаги Хонхўжа Эшон масжидига ЎМИ раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков (2-кун) Тошкент шаҳар “Катта Қозиробод” масжиди имом хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов(1-кун) ташриф буюриб, аҳли жамоага “Илмли ёшлар давлат таянчи”, “Шукроналик неъмати мавзуларида маърузалар қилдилар, оила муқаддаслиги, юртимиз тинчлиги йўлида саъй-ҳаракат қилиш, Юртбошимиз бошчилигидаги юрт ободлиги учун олиб борилаётган давлат сиёсатининг қадрига етиш , ёшлар тарбиясига эътибор масалаларида маслаҳат ва фикр-мулоҳазаларини билдириб, берилган саволларга жавоблар қайтардилар. Маърузаларда ёшларимизни ёт ғоялар таъсиридан асраш,ичкиликбозлик , фоҳишабозлик, гиёҳвандлик офатларидан огоҳ бўлиш , берилган умр неъматини қадрига етиш, тўй , маросимлардаги ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш, дабдабабозликни олдини олиш ва шунга ўхшаш бир қанча масалаларда ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдиришди.
Диний соҳа бўйича хотин-қизлар ишлари бўйича масъул ходимлар Дин ишлари бўйича қўмитанинг масъул ходими О. Арипова, ЎМИ масъул ходими М. Абдуллаевалар вилоят марказида ва Кармана, Қизилтепа туманларида ўтказилган учрашувларда оилавий ажримларнинг олдини олиш, фарзандлар тарбиясига эътибор,оилавий можароларнинг олдини олиш, бунда отинойиларнинг масъулият ва вазифалари хусусида маърузалар қилишди. Йиғилганлар билан ўзаро фикрлар алмашилди ва саволларга жавоб беришди.
Уламоларимиз ташрифи эзгуликка ташриф бўлди. Ёшларимизнинг маънавий билимларини ортишига, ҳаётда ўзларининг мақсадларини тўғри белгилашларига, фуқароларимизнинг қувончларига сабаб бўлувчи бундай ташрифларни кўпроқ бўлишини истардик. Аллоҳ таоло юртимизни тинч, халқимизни омон, уламоларимизнинг умрларини зиёда қилсин, илоҳим!!

Навоий вилояти , Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш