"Залолат эшиги"

16-09-2021, 13:16 admin Мақолалар 320

"Залолат эшиги"

Илмсизлик ва жоҳил ҳолда адашиб юриб яна Худони дўстлари бўлган Уламои- киромларга , мазҳаббошиларга , имомларга таъна қилиш, айблаш, ҳақоратлашнинг хатарли зарарларидан яна бири:

Бу хатарли ишни қилаётган кимса мазлум ( зулм қилинган) олимнинг мустажоб дуосига дучор бўлади ( мўлжал бўлади).
Яъни олимни ноҳақ сўккан кимсадан кўнгли оғриб, уни ҳақида дуоси қабул бўлиши мумкин.

Шундайки, мазлумни дуоси билан Аллоҳ таоланинг ўртасида ҳижоб ( парда) йўқ.
Энди шу мазлум олим бўлсачи.?
У олимни Аллоҳ таоло валийим ( дўстим) деб, у ҳақида айтган бўлсачи:?

قال الله تعالى: ولءن سألنى لأعطينه ولءن استعاذنى لأعيذنه ...
( رواه البخارى)
"Аллоҳ таоло айтди:
У агар мендан сўраса , уни сўраганини бераман.Ва агар мендан паноҳ сўраса, уни сақлайман"
( Имом Бухорий ривояти)
Имом Ҳофиз Хасан ибн Суфён унга қўполлик қилган кимсага:
Эй фалони:
Мен сени машаққатингни ( азиятингни) кўтардим, бардош бердим, ваҳоланки мен тўқсон ёшдаман.Улуғ Уламоларни ҳақида Худодан қўрқгин.! Шундай қилаверсанг баьзида сени ҳақингда дуо ( дуоибад) ижобат бўлиб қолади" дедилар.
Ҳозирда энг хатарли амаллардан бири бирон аҳли илм ўзини мавзусида халққа тушунтириш олиб борса, у мавзуни маънисига ақли етмасдан ёки тарафкашлик қилиб, адашганини ва илмсизлигини изҳор қилиб- ўша олимни сўкиб , ҳақорат сўзларини ёзмоқда.
Шариатимизда олимлар ҳақида айтишлик мань қилинган ибораларни ишлатмоқдалар.Бу ишларини хатари қанчалик эканини билмайди.
Аҳли илмга, талабага ҳурматсизлик қилиб " эшак" " ит" ёки " чўчқа" деб хитоб қилиш жуда катта гуноҳ бўлиб, мусулмонни жуда кўп қиммат нарсаларидан ажратади.
Буни зарарини ҳаммасини айтсак, халқ кўтара олмайди.
Адашганлар ёшларимизга телефон комментарийларида мана шундай беадабликларни ўргатиб, уларни йўлдан чиқармоқчи бўлмоқдалар.
Шу сабаб бу хатардан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

Вилоят бош имоми Тоҳир Рўзиев.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш