“Оломонча маданият”дан эҳтиёт бўлайлик.
Азалдан ота-боболаримизнинг маънавий меросида “ҳаё” мавзусига доимо эътибор қаратилиб, у “имонннинг бўлакларидан бири” сифатида қадрланиб келинган. “Ҳаё” ҳамиша ҳар бир инсонни яхшиликка ундайди, ёмонликдан эса йироқлаштиради. Хадиси шарифларда “ҳаё” аввалги пайғамлардан ўтиб келаётган “маънавий мерос” сифатида таърифланади. Расуллолоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам) “ҳаё” борасида “Ҳаё фақат эзгулик келтиради”-деб мархамат қилганлар. Аксинча ҳаёнинг зидди бўлган беандишалик инсонни албатта тубан ҳолатларга бошлайди. Андишасизлик атрофдан ёғилаётган танқидларни писанд қилмайди, гуноҳ ножўя ишларни ошкора бажарадиган бўлиб қолади. Бу борада пайғамбаримиз (алайҳис салом) “Умматим орасида гуноҳни ошкора қилувчилардан бошқалари саломат қолувчилардир”-деб мархамат қилганлар. Одоб ахлоқ, ҳаё-ибо, ор-номус ва диёнат каби фазилатлар азалдан халқимиз маънавий оламининг ажралмас қисми бўлиб хисобланади. Айни вақтда “оммавий маданият” ниқоби остида ёшларимизга турли ёт ғояларни, маънавий тубанликларни тарғиб этишга уринаётган қабиҳ ниятлилар айнан ана шундай қадриятларимиз илдизига болта уришга уринаётганликлари ҳеч кимга сир эмас. Оддийгина қилиб айтганда бу “ахлоқсизлик маданияти” бузуқлик ва зўравонлик шахс манфаатларини хисобига бойлик орттириш, ғаразли иллатларни жамият орасида тарқатиш, миллатимиз келажагини барбод этишдан бошқа нарса эмас. Халқимиз айниқса ёшларни ахлоқи ва маънавиятига салбий таъсир кўрсатаётган “оломонча маданият” ҳар хил кўринишларда кириб келмоқда. Маъносиз, ғайри табиий мусиқалар, қўшиқлар, хорижда ишлаб чиқарилаётган андозасиз кийимлар, уларда акс эттирилаётган маъносиз сўзлару ёвузликка чорловчи суръатлар, чет эл жангари фильмларида намойиш этилаётган шавқатсизлик, вахшийлик, қотиллик каби холатлар, болаларга меъёридан ортиқ эркинлик бериш “Эркин хаёт тарзи” сифатида тарғиб қилинаётган ахлоқсизлик, ҳаёсизлик, тажовузкорлик каби холатлар кўринишида кириб келмоқда. Халқимизда “Ҳаё кетди-бало етди”- деган нақл бор. Демак андишасизлик, ҳаёсизлик касофати нафақат кишининг ўзига балки атрофидаги инсонларга ҳам тегиб етишини англаб бу каби холатларга жиддий муносабатда бўлганлар. Хадиси шарифлардан бирида “Мўмин киши Аллоҳ таоло назлида фаришталардан ҳам мукаррам ва афзалдир”-деб мараҳамат қилинади. Демак, ислом динида инсоннинг мукаррамлиги ва бошқа жонзотлардан кўра афзаллиги эътироф этилсада, лекин хаётлиги чоғида амалга оширадиган ҳар бир хатти-харакати учун сўроғи борлигини унутмаслиги керак. “Оломонча маданият” ёшлардан фикр юритишни талаб этмайди, аксинча уларни хаёт ташвишларидан турмуш муаммолари, қийинчиликларидан гуёки осонгина “холос” этади. Инсонни билим олишга эмас, бир маротабагина бериладиган хаётда “яйраб қолишга” чақиради. Афсуски, бу каби салбий натижалар меҳр-оқибатнинг йўқолиши, минг йиллик қадриятларимиздан хисобланган одоб, ахлоқ меъзонларига путур етқазаётганлиги беҳаёлик ва зўравонликнинг авж олиб кетишига сабаб бўлади. Оилаларимизда амал қилинадиган тартиб-қоидалар ёшлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада Хадиси шарифларда “Болаларингизга одоб беринглар ва одобларини чиройли қилинглар”-деб мархамат қилинади. Қуръони каримда ўз замонасининг “Оммавий маданият”ига дучор бўлган Нуҳ, Лут қавми Од ва Самуд қабилаларининг оқибатлари аянчли ва дахшатли холатлар билан тугаганлиги ҳеч кимга сир эмас. Хаттоки хадиси шарифларнинг бирида бу каби қабилалардан қолган вайроналар ёнидан зарар топмаслик учун узоқроқдан ўтиш лозимлиги таъкидланган. Халқимизда “Қозонга яқин юрсанг қораси юқади”-деган мақол бор. Шундай экан бундай маданият таъсирига тушган тоифаларнинг касофати бутун жамиятга уриб кетмаслиги учун ҳар биримиз хулосамизни чиқариб огоҳ бўлишлигимиз керак бўлади. Ислом динида инсон аҳли оила, фарзандлар, ёру-биродарлар, қўни-қўшнилар, касбдошлар, умуман олганда жамият олдида маъсул бўлишликка чақирилади. Вазият эса айни вақтда глобаллашув жараёнида ҳеч биримиз бу каби холатларга бефарқ бўлмаслигимизни талаб этади. Аксинча масъулиятсизлик, эътиборсизлик, андишасизлик, ахлоқсизлик каби туйғулар “Оммавий маданият”нинг гуллаб яшнашига кенг йўл очиб беради. Ғарбда гарчи у “маданият” деб аталсада, мазмун моҳиятига кўра хақиқий маънавиятнинг кушандасидир. Ғарб ҳаёти “Оломонча маданият” орқали “Эркинлик шабада”ларини кенг ёйишга харакат қилмоқда. Оилаларимизда отанинг мавқеи баландлиги, хотин-қизлар ҳам ўз хақ-хуқуқларига эга эканлиги, ота-она ва катталарга хурмат, кичикларни иззат қилиш каби қадриятлар йиллар давомида ота боболаримиздан ўтиб келинаётган мерос бўлиб хисобланади. Айни шиддат билан кириб келаётган бемаъни хуружлар инсон хаёти ва жамиятга хавф солиб турган бир вақтда бундай холатларга ҳар биримиз кўзимизни каттароқ очиб юксак маънавият, маърифат, зийраклик ва огоҳлик билан хуруж ва ҳамлаларга қарши қаттиқ курашмоғлигимиз лозим бўлади. Токим, жуссаси, суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор маънавиятига ҳеч бир хуруж жиддий зарар етказа олмасин. Айни вақтда замон шароитидан келиб чиқиб бу каби холатларга огоҳлик билан қарашимиз халқимиз, айниқса ёшларимиз қалбини, ақл-идроки, маънавияти ва руҳиятини ошкора ва яширин хатарли иллат саналган “Оломонча маданият” таъсиридан мухофаза қилмоғлигимиз лозим. Бу борада ота-оналар фарзандлари билан миллий қадриятларимиз, миллий мусиқаларимизни бирга тинглашса, оила атрофида китоб ўқиш борасида мушоҳада, бахс ва мулохаза қилишса, бўш вақтларини спорт ва керакли тўгаракларга жалб этишса, ёшларимизнинг бу каби “Инсоннинг тамомила ҳурлиги” саналаётган “маданияти” учун вақт, имконият ва қизиқишлари ҳам қолмайди. Зеро, “Оммавий маданият” соясида кириб келаётган ахлоқсизлик, зўравонлик ва бузуқлик каби иллатлар халқимизнинг умумбашар қадриятларига ҳам миллий “маданияти”га ҳам тўғри келмайди.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова