ТЕРРОРИЗМ - ГЛОББAЛ МУAММО СИФAТИДA

17-02-2020, 20:07 admin Мақолалар 565

Бугунги кунда терроризм Ер юзида инсониятга, унинг тараққиётига дахшат солаётган сиёсий воқеликка айланиб қолди. Бу ижтимоий-сиёсий офатни шунчаки қоралаш билан бартараф этиб бўлмайди. Шу боис башарият истиқболига таҳдид солаётган терроризмнинг туб моҳиятини ўрганиш, уни келтириб чиқараётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий омилларни чуқур тадқиқ этиш, сиёсий- фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш мақсадга мувофиқдир.
Террор (лот. террор – қўрқинч, даҳшат) – қўрқитиш сиёсати, сиёсий мухолифларни зўравонлик билан бостириш демакдир. Терроризм одамларнинг ҳаётига чанг солиш, суиқасд қилиш, уларни қўрқитиш, дахшатга солиш, тазйиқ ўтказиш демакдир. Терроризм аслида кеча ёки бугун пайдо бўлиб қолган ижтимоий офат эмас. У инсоният тарихида азалдан бор бўлган, бугунги кунда ҳам содир бўлаётган, жаҳолатга, бузғунчи ғояларга асосланган сиёсий фаолият усули, воситаси сифатида намоён бўлмоқда. Қуръони Каримнинг «Моида» сурасида жамият ҳаётида содир бўладиган зўравонлик ва бузғунчилик жиноятлари ва уларнинг жазолари тўғрисида айтилган бўлиб, қуйидагича баён қилинган: Одам (алайҳиссалом)нинг икки фарзанди – Қобил ва Ҳобил ўртасида бўлиб ўтган мужодала – Қобил ўз биродари Ҳобилни ноҳақ ўлдиргани тўғрисида хабар берилиб, бу қисса орқали яхшилик билан ёмонлик ўртасидаги доимий кураш тасвирланган. Бу фожиа ер юзидаги ноҳақ қон тўкилиш фожиаларининг биринчиси эди. Суранинг 30-оятида Қобил ўз биродари Ҳобилни ноҳақ ўлдиргани тўғрисида айтилиб, 32 оятда шундай дейилади: «Aна ўша (фожеа) сабабли бани Исроил зиммасига (шундай фармонни) ёзиб қўйдик: кимки бирон жонни ўлдирмаган ва ерда бузғунчилик қилиб юрмаган одамни ўлдирса, демак, гўё барча одамларни ўлдирибди ва кимки унга ҳаёт ато этса (яъни ўлдиришдан бош тортса), демак, гўё барча одамларга ҳаёт берибди. Уларга (бани Исроилга) пайғамбарларимиз менга шундай ҳужжатлар келтирди. Шундан кейин ҳам улардан кўплари ер юзида (қон тўкиш билан) ҳаддан ошиб юргувчидирлар…». Мазкур оятдан шуни англаш мумкинки, бир кишини ҳалокатдан сақлаб қолиш – бутун жамиятни асраб қолишдир.
Халқаро статистик маълумотларга кўра, ҳозирги кунда дунё миқёсида тахминан 900 га яқин террорчилик ташкилотлари мавжуд. Улар дунёнинг деярли барча мамлакатларида ўзларининг манфур қиёфасини намойиш қилмоқда. Дунёнинг барча мамлакатлари терроризм офатидан ўзларини тўлиқ муҳофаза қилинган деб ҳисоблай олмайди. Маълумотларга кўра, охирги ўн йилда дунёнинг 112 мамлакати-да 14 934 та террорчилик амалиёти содир етилган. Уларнинг мутлақ кўпчилиги ер юзининг турли минтақаларида жойлашган, ўзига хос этник, диний ёки бошқа шакллардаги муаммолар мавжудлиги билан ажралиб турадиган Ироқ (4606), Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи (1927), Колумбия (1135), Испания (732), Таиланд (619), Aфғонистон (591), Ҳиндистон (509), Покистон (504), Туркия (477), Исроил (463), Франсия (446), Непал (379), Россия (284), Греция (230), Филиппин (213), Индонезия (197), Шри-Ланка (131), Италия (125) ва Бангладеш (111) ҳудудларида амалга оширилгани ҳам шундай хулоса чиқариш имконини беради.

"Жуйбори Калон" аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасаси ўқитувчиси Г. Самадова
Манба: "Jo‘ybori kalon" телеграм саҳифасидан олинди
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш