Нурчилар концепцияси

8-02-2021, 16:35 admin Мақолалар 852

Нурчилар концепцияси

«Нурчилар» – Туркияда вужудга келган диний-миллий ҳаракат бўлиб, асосчиси диний уламо Саид Нурсий (1873-1960) ҳисобланади. «Нурчилар» ҳаракати 1945 йилдан ташкилот сифатида шаклланган бўлиб, унинг мафкурасини Саид Нурсийнинг (тахаллуси «Бадиуззамон» - замон байроғи) «Рисолаи-нур» умумий номи билан тўпланган диний-маънавий мазмундаги асарлари ва Қуръоннинг баъзи оятларига бағишланган тафсирлари ташкил этади. С.Нурсийнинг издошлари аъанавий исломга зид равишда етакчиларининг асарларини Аллоҳ назр қилган деб ҳисоблашади.
«Нурчилар»нинг асосий концепцияси қуйидагилардан иборат:
- ислом давлат дини деб эълон қилиниши ҳамда Қуръон Конституциянинг асоси бўлиши керак;
- дунёвий ҳукумат фақат ижро ва муҳофаза функциясига билан чегараланши лозим;
- ҳукуматниннг фаолиятини махсус диний уламолар кенгаши назорат қилиши лозим;
- давлат мусулмон дунёсининг таркибий қисмига айланиши ва христиан дунёси билан алоқаларини қатъий чегаралаши шарт.
1969 йили «Нурчилар» ташкилоти раҳбариятига келган Фатхулла Гюлен (1938 й.) мазкур ҳаракатнинг фаолиятини кенгайтириб юборди. У ташкилотнинг асосий мақсади ҳақида фикр билдирганда: «Бизнинг вазифамиз исломий дунёқарашни шакллантириш, шунда мамлакатни ҳеч қандай жиҳодсиз қўлга оламиз», деган. Маълумотларга кўра, «Нурчилар» 50 млрд. АҚШ доллари миқдорида капиталга, шу жумладан, «Заман» медиа-холдинги, 500 дан зиёд фирма, 88 вақф, 80 дан ортиқ жамғарма, 500 дан зиёд компания, шунингдек, 35 мамлакатда 8 та университет ва 230 дан зиёд лицей фаолиятини ташкил этган. Туркияда «Нурчилар» томонидан 20 мингдан зиёд диний мактаб ташкил этилган. Ташкилот раҳбари Фатҳулла Гюлен 2000 йили унга нисбатан дунёвий давлатни шариатга асосланган «бутунжаҳон туркий иттифоқ»га айлантиришга қаратилган фаолиятда айбланиб жинои иш очилгандан сўнг АҚШга қочиб кетган.
Ўзбекистонда «Нурчилар» жамоаларининг тузилиши Туркияда ўқиш даврида таъсир ўтказилган ёшлар ва баъзи турк лицей ўқитувчиларининг фаолияти оқибатида юзага келган. Дастлабки жамоалар Термиз ва Денов шаҳарларида бўлган. Ташкилотнинг стратегияси узоқ даврга мўлжалланган бўлиб, аста-секинлик билан ёшларни исломийлаштириш ва пантуркизм ғояларини сингдириш, ўз вакилларини раҳбар лавозимларга ўтказишни таъминлаш орқали «Нурчилар» жамоасига мойил шахсларни ҳокимият тепасига чиқаришга асосланган. Норасмий диний ўқишни ташкил этиш учун хуфия хонадонлар сотиб олинган. 2010-2011 йиллари Самарқанд вилоятида ва Тошкент шаҳрида давлат идораларига суқилиб кирган «Нурчилар» жамоаси аъзолари қўлга олинди.

Зарафшон шаҳар бош имом хатиби
Шодмонов Комил
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш