АСРНИНГ МУАММОСИ - АСРНИНГ ВАБОСИ!

22-04-2020, 03:15 admin Мақолалар 481

Гўзал кунлар келишини кутма,
Унга томон бормоғингни унутма.

(Жамолиддин Румий)
Бугун дунёнинг барча сўқмоқларида таҳликали бир шарпа кезиб юрибди. Кезганда ҳам, кўринмас қўли билан инсонларнинг ширин жонига чанг солиш ҳаракатида бўлмоқда. Унинг яна бир даҳшатли изи жаҳон иқтисодиётини таназзулга етакламоқда. Фаровонлик ва тараққиётга зарба бермоқда. Кун-у тун шовқинга тўлган шаҳарлар бирин-кетин жимгина бўшаб қолмоқда... Бу машъум пандемиянинг дунё ва биз кутмаган манзаралари... Ҳали яна нималар рўй беришини эса ҳеч ким билмайди... Аммо халқимизнинг қалбида бир ишонч борки, бу синовлардан талофотсиз ўтиш умиди-Аллоҳнинг марҳамати, давлат раҳбарининг оқилона сиёсати, миллат бирдамлигига ишончдир.Тарихдан маълумки, инсоният турли эпидемия ва оммавий қирғинларни бошидан кўп ўтказган, аммо яна шуниси ҳам маълумки, уларнинг аксарияти маҳаллий миқёсда бўлиб, фақат баъзан бир икки қитъа чегарасини ҳатлаб ўтган эди. Бугун инсоният ўз тарихида илк бор нафақат фаровонлиги ва одатий турмуш тарзига балки сайёрадаги миллиардлаб одамларнинг ҳаётига таҳдид солаётган жиддиё хавф билан юзма-юз келди. Бу хавф бутун жаҳонни ларзага ва саросимага солмоқда. Ҳаттоки, биринчи ва иккинчи жаҳон уруши ҳам бунчалик даражада миқёс касб этмаган ва бунчалик кўп давлатни қамраб олмаган эди.
Ҳа,сўз ўша бугун барчанинг дили-ю тилида бўлган, барчанинг кўнглига ҳавотир солиб турган панедемия-коронавирус таҳдиди ҳақида бормоқда.

Қизилтепа тумани “Тавоис” МФЙ отинойиси Г.Авезова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш