Гўёки ўзимиз эришганмиз?!

11-11-2019, 07:54 admin Мақолалар 22

Тобеъинларнинг улуғи Муҳаммад ибн Мункадир Муовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифни ўқиб қолди:

Муъовия ибн Жоҳима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, эй Расулуллоҳ, мен ғазотга бормоқчи эдим, маслаҳатингизни олишлик учун келдим, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онангиз борми?”, дедилар. У киши: “Ҳа”, деди. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Онангизни хизматларини ғанимат билинг, чунки жаннат унинг оёғи остидадир”, дедилар (Имом Насаий ва Ҳоким ривояти).

Ҳадисни ўқигач, онасининг олдига чопди. Она ёши бир жойга борган, қоп-қора, этлари суякка ёпишиб кетган, қария аёл бўлиб, доим ҳовлидаги супада ёлғиз ўтирар эди. Жаннат ана шу кампирнинг оёқлари остида экан....

Мункадир роҳматуллоҳи алайҳ онасининг ҳузурига бориб, унинг бағрига ошиқди. Чап юзини ерга қўйди. Ўнг қўли билан онасининг пойини юз-кўзига тортиб, суртмоқчи бўлди. Она оёқларини олиб қочар, фарзанд эса уни ўзига тортар эди.

Қўйинг болам, сиз олим одамсиз, сизга ярашмайди, дея тортинган кўйи фарзандини тургазмоқчи бўлди.
Олимлигим мени жаннатга киритмас экан онажон. Сизнинг ҳокингизни тавоф қилсам, жаннат эшикларидан бири мен учун очилса, дея умид қиламан, деди у зот.
Кейинчалик у зот: “Акам тунни намоз ўқиб ўтказди. Мен онамнинг оёқларини ушлаб ўтказдим. Менинг туним ўзимни ҳурсанд қилганчалик унинг туни мени ҳурсанд қилмади”, деб хотирлаган эди.

Энди ўзимизга боқайлик азизлар! Ҳаммамиз ғўддайганмиз! Мен шу минбарга ўзим чиқиб қолдимми? Йўқ, мени бу жойга дуолари билан чиқарган кишилар ҳозир ер остидалар.... Саловотларни гўзал ўқиб берган қорилар ўзлари қори бўлишдими? Йўқ, гўдаклигидан таҳоратсиз кўкрак тутмаган оналари уларни қори қилди. Ўйлаб кўринг, нега ҳаммамизнинг фарзандимиз қори эмас...

Ўзимизга савол берайлик: биз бу ҳадисга қанчалик амал қиламиз? Уларни жеркяпмиз, баъзан дилларини оғритяпмиз. Ўтмишда ўтганлардан шундай нақл бор: ота-онангга ишлатган қўпол сўзларингни, қарғишингни, қамчингни боланг учун олиб қўй!

Меҳр бердикми, ардоқладикми фарзандимиз эртага бизга меҳр беради, ардоқлайди. Хор қилсак, эртага Аллоҳ бизни бунданда баттар хор қилдиради.

Қиёмат кунида, ҳолимиз танг аҳволда қолганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак шафоатларини умид қиламиз. Лекин ким унга ҳақли? Жанобимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиб, оғишмай амал қилган, қайтарганларидан қайтган киши ҳақлидир.

Тошкент шаҳар “Авайхон” масжиди имом-хатиби Алиқул домла Холиқуловнинг жума маърузасидан
Манба: Muslim.uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Видеожамланма
Видео: Тоҳиржон Рўзиев. Жумъа мавъизаларидан.
Фотолавҳалар
Диний соҳа ходимларининг касбий маҳоратларини оширишга қаратилган ўқув семинари
"Ёш оилаларда ажримни олдини олиш" мавзуси бўйича тадбир ташкил этилди
Нурота тумани имом хатиби "Бўдиқ" жоме масжидида бўлди
"Мавлид ойи" учун имконияти чекланган фуқароларимиз учун "Эҳсон дастурхони" ёзилди
Навоий вилоятидаги отинойилар учун ташкил этилган "ўқув дастури" тугадими?
"Жаҳолатга қарши маърифат, экстремизмнинг нозик жиҳатлари" тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш