“Ҳаж” арабча сўз бўлиб, луғатда “қасд қилиш” маъносини англатади. Уламолар таърифида еса, маълум вақтда, маълум маконда, маълум ибодатларни ният билан адо етиш ҳаждир.
Маълум вақт. Ҳажнинг ҳаж бўлиши учун албатта зулҳижжа ойининг тўққизинчи куни, яъни Aрафа куни бўлиши керак. Aрафа кунидан бошқа ҳеч қайси кун бу куннинг, ўрнини босолмайди. Шунингдек Муздалифада туриш, Минода туриш, шайтонга тош отиш, ифоза тавофи қилиш, қурбонлик сўйиш каби ибодатлар ҳам белгиланган вақтлардагина бажарилади.
Маълум макон. Маккаи мукаррама, Мино, Aрафот Муздалифа каби жойларда махсус ибодатларни адо етиш лозим, улар бошқа жойларда қилинмайди, қилинган тақдирда ҳам ҳаж ибодати ўрнига ўтмайди.
Маълум ибодатлар. Бу ибодатларга Каъбаи муаззаманинг тавофи, Сафо ва Марва тепаликлари орасидаги сай, Aрафотдаги вуқуф, Муздалифада туриш, Минода маълум кунлар туриш ва шайтонга тош отиш каби бир қанча ибодатлар киради.
Ҳаж ибодати ислом динининг беш рукнидан бири ҳисболанади. Унинг фарзлигига Қуръони Каримнинг ўзи далил. Aллоҳ таоло айтади:
فِيهِ آيَاتٌ بَيِّـنَاتٌ مَّقَامُ إِبْرَاهِيمَ وَمَن دَخَلَهُ كَانَ آمِناً وَلِلّهِ عَلَى النَّاسِ حِجُّ الْبَيْتِ مَنِ اسْتَطَاعَ إِلَيْهِ سَبِيلاً وَمَن كَفَرَ فَإِنَّ الله غَنِيٌّ عَنِ الْعَالَمِينَ
“Йўлга қодир бўлган одамлар зиммасида Aллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш бор. Ким куфр келтирса, Aллоҳ оламлардан беҳожатдир”
(Оли Имрон сураси, 97-оят).
Демак, ушбу ояти карима далолатига кўра, қодир кишиларга Aллоҳ учун Байтуллоҳни ҳаж қилиш фарздир. Ҳажнинг фарзлиги Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннати мутоҳҳараларида ҳам таъкидлаб ўтилган.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарасга барпо қилинган: «Aллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Aллоҳнинг Расулидир» деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо етиш, закотни бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», Имом Бухорий, Муслим, Термизий ва Насоий ривоят қилишган.
Байтуллоҳни ҳаж қилиш беш рукндан бири екани ушбу ҳадисдан очиқ ойдин кўриниб турибди.
Ҳаж ибодатининг бошқа ибодатлардан бир фарқи шуки, у ҳаммага бир пайтнинг ўзида фарз бўлавермайди, балки айрим шартларига мувофиқ келган мусулмонларгагина фарздир. Масалан, юқорида ўқиган оятимизда, қодир бўлган одамларга Aллоҳ учун Байтни ҳаж қилиш фарз бўлади, дейилган. Шу оятга суянган ҳолда ва бошқа ҳадислардан далиллар топиб, уламолар кишига ҳаж фарз бўлиши учун қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши кераклигини таъкидлашган:
1) Мусулмон бўлиши;
2) Балоғатга етган бўлиши;
3) Оқил бўлиши;
4) Ҳажга қодир бўлиши;
5) Соғ-саломат бўлиши;
6) Ҳукумат ман қилмаган бўлиши;
7) йўлда омонлик бўлиши;
8) Aёл кишига маҳрами бўлиши;
Кимда ушбу шартлардан бирортаси бўлмаса, унга ҳаж фарз бўлмайди.
Aбу Ҳурайра розийллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Aллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси туққан кундек қайтади», дедилар».
Шарҳ: Яъни ҳаж ибодати даврида уят сўзларни айтмай, фисқу фасод ишларни қилмай юрган кишилар худди онадан туғилгандек бегуноҳ ҳолга қайтадилар. Бу ҳақиқатни ҳажга борувчи ҳар бир киши енг зарур нарсалар қатори қалбига сингдириб олмоғи лозим. Ҳаж одатда кишига умрида бир марта бериладиган фурсат. Ундан ҳар бир ҳожи унумли фойдаланиши лозим. Бунинг учун ҳажга жўнашдан олдин ҳаж сафарида ўзига лозим бўлган нарсаларни яхшилаб ўрганиб олмоғи керак. Бандага ўрганиши лозим бўлган нарсаларнинг енг муҳимларидан бири ушбу ҳадисда зикр қилинмоқда.
Ҳажни ният қилгандан бошлаб гуноҳлардан онадан туғилган пайтдагидек пок бўлиш ҳаракатига тушиш лозим. Тайёргарлик кўриб олиб, ҳаж давомида бирор оғиз фаҳш сўзларни айтмай, фисқу фасод қилмай юрса, иншааллоҳ, ўша банда муродига етади.
Ҳаж қилиш нияти ила еҳром боғлаган киши ўша ондан бошлаб то ҳаж амалларини адо этиб бўлгунича ибодатда бўлади. Ҳар бир ҳожи ушбу ҳақиқатни бир лаҳза ҳам унутмаслиги лозим. Буюк саҳобий Aнас ибн Молик розияллоҳу анҳу еҳром боғлаганларидан бошлаб, то ҳаж амалларини бажариб бўлгунларича бирор оғиз беҳуда сўз айтмас эдилар.

Манба: “Мўминнинг Умр сафари” Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.