САВОЛ: Қурбонлик учун қўй сотиб олинганидан сўнг унга қурбонликка сўйиш жоиз бўлмайдиган даражада бирор айб етадиган бўлса нима қилинади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу саволнинг жавоби шахснинг бой ёки камбағал эканига қараб аниқ бўлади. Агар бой киши сотиб олган қўй айбдор бўлиб қолса, ўрнига қурбонликка ярайдиган бошқа қўй сўяди.
Агар камбағал киши сотиб олган қўй айбли бўлиб қолса, шу қўйнинг ўзини сўяверади, ўрнига бошқа қўй сўйиши лозим бўлмайди.
Шуни эслатиб ўтиш керакки, бой деганда, аслий ҳожатларидан ташқари, закот нисоби (85 гр тилла ёки унинг қиймати)га эга бўлган киши тушунилади. Камбағал эса закот нисобига эга бўлмаган кишидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.