Тақинчоқларнинг закоти

4-05-2022, 01:04 admin Мақолалар 540

Тақинчоқларнинг закоти

Аёлларнинг шахсий фойдаланиш учун олиб қўйган тақинчоқлари унинг жамиятдаги тутган ўрнига қараб агар шу аёлнинг тенгдоши бўлган аёллар тақадиган одатдаги тақинчоқлар миқдоридан зиёда бўлмаса, улардан закот бермайди.

Аммо унинг тақинчоқлари одатдаги тақинчоқлардан кўпайиб кетган бўлса, унда закот бериши фарзга айланади ва ўша ортиқча микдори тўпланиб турган, сақланаётган даромад ўрнига ўтадиган бўлиб қолади. Ана шундай пайтда аёлнинг урфдан чиқиб, эскириб қолди деб тақмай қўйган тақинчоқларидан ҳам закот бериши керак бўлади.

Тақинчокларнинг закотига келганда улар тилла, кумушдан иборат бўлгани эътиборидан соф тилла ва соф кумушнинг ҳисоби килинади. Закот бериш пайтида тақинчоқнинг бозордаги қиймати эътиборга олинмайди. Унга ишлов бериш, бунда заргарнинг санъати туфайли ошган зиёда қиймати закотдаги ҳисобга қўшилмайди.

Шунингдек, тилла ва кумуш тақинчоқларга қимматбаҳо тошлар қадалган бўлса, уларнинг қиймати ҳам закот бериш пайтида ҳисобга олинмайди. Ўша тақинчоқни сотадиган тижоратчиларнинг савдо моли ичидаги тилла ва кумуш тақинчоқлар бу аёлникига ўхшатилмайди. Чунки тижорат молидан закот бераётганда унда тилла ва кумушнинг ўзи ҳам, санъат асарилиги ҳам, ўша нарсаларни заргар ишлагандан кейин ошган қиймати ҳам ва қўшилган қимматбаҳо тошлар ҳам ҳисобга олинади. Чунки буларнинг ҳаммаси қўшилиб савдо молига айланган, улар энди тақинчоқ эмас.

Истеъмоли ҳаром қилинган тилла ва кумуш тақинчоқлардан ҳам закот бериш фарздир. Бунинг мисолини айтадиган бўлсак, баъзи эркак кишилар зийнат учун тилла тақинчоқлар сотиб олишади. Ҳолбуки, тилла тақинчоқ эркак киши учун ҳаром. Лекин ўша ҳаром ишни қилаётган, тилла тақинчоқ тақаётган эркак барибир закотини беради. Мисол учун, бир эркак киши тилладан билагузук қилиб олган ёки соат тақиб юрибди. У буларнинг закотини беради. Лекин суннатта мувофиқ тарзда кумушдан узук қилиб олган бўлса, закот бермайди. Чунки бу нарса ҳалолдир, шариат рухсат берган нарсадир. Шунингдек, аёл киши эркакларнинг нарсасини ўзига зийнат қилиб олган бўлса, у ҳаромдир. Демак, унда закот бордир.

Хулосасини айтадиган бўлсак, истеъмоли ҳаром бўлган барча тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот берилади. Агар уларнинг ўзи нисобга етса ёки бошқа мулкларга қўшилиб туриб нисобга етадиган бўлса хам закот берилиши шарт.

«Закот, садақалар, назрлар ва каффоратлар» китобидан.

https://t.me/Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш