САВОЛ: Тавоф асносида Каъба олдига келиб, рўмолимни унинг деворларига тегизиб ишқаладим. Каъбага хушбўйлик суртилгани ҳисобга олинса, зиммамга бирор нарса вожиб бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатда хушбўйлик ишлатиш киши эҳромда эканлигида тақиқланади. Шунинг учун рўмолни тегизиш ҳукми ҳам эгасининг ҳолатига боғлиқ бўлади. Агар эҳромда бўлмаган ҳолатда шундай иш содир этган бўлса, унга ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Шунингдек, Каъбага суртилган мушки-анбарнинг ўзи йўқолиб, ҳиди қолиб кетган вақтда ишқаланган бўлса ҳам жарима лозим бўлмайди. Чунки ҳиднинг ўзи бирор жаримага сабаб бўлмайди.
Агар рўмолга сурилган атирнинг айнан ўзи теккан бўлса, шу ҳолатдагина жиноят ҳисобланади. Бу ҳолатда рўмолни хушбўйлик текканидан бошлаб 12 соат ичида ювиб олса, садақа, 12 соатдан кейин ювса, қўй сўйиш лозим бўлади. Теккан заҳоти артиб ё ювиб ташласа ёки бошқасини ўраб олса, ҳеч қандай жарима лозим бўлмайди.
Аёлларнинг рўмолдан бошқа кийимлари ҳамда эркаклар эҳром либосларини каъбага тегишининг ҳукми ҳам мана шу билан бир хил бўлади.
Яна шуни ҳам таъкидлаш керакки, Каъба деворларига ёпишиш, кийим ва эҳромларини унга суртиш табаррук жиҳатидан мустаҳаб амаллардан ҳисобланади. Динимизда инсон жонини хатарга қўйиш мумкин бўлмагани учун Каъба атрофи қаттиқ тиқилинч бўлиб турган пайтларда унга яқинлашиб жонини хатарга қўйиш тўғри бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.