ҚАБРНИ ОЧИШ

17-04-2025, 00:39 admin Ислом олами / Савол-жавоб 12

CАВОЛ: Маййитни қабрга дафн қилишда тескари қилиб қўйилса, қабрни очиб, тўғрилаб қўйиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маййит қабрга дафн қилингандан кейин қайта очишга шариатимиз рухсат бермайди. Фақат дафн қилинган жой бировнинг ери бўлиб, эгаси рози бўлмаса ёки маййитнинг кафани бировдан тортиб олинган бўлса, маййитни қабрдан чиқаришга рухсат берилган. Агар маййит дафн суннатларига амал қилинмасдан кўмилган бўлиб, лаҳад оғзига ғишт терилган, лекин ҳали тупроқ тортилмаган бўлса, ғиштлар олиниб, маййитни суннатга мувофиқ қилиб қўйилади. Агар тупроқ тортилгандан кейин бу ҳолат маълум бўлган бўлса, қабр очилмайди, шу ҳолида қолдирилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш