БИР ОЙ РЎЗА ТУТИШНИ НАЗР ҚИЛИБ ТУТА ОЛМАСА

21-03-2025, 14:03 admin Ислом олами / Савол-жавоб 43

CАВОЛ: Бир инсон Aллоҳдан бирон иш бўлишни сўраса ва эвазига ёз чилласида 30 кун кетма-кет рўза тутишни назр қилса, лекин вақти келганда назр рўзани тута олмаса нима қилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзани назр қилинган пайтда тута олмаган бўлса, кейин тутиб беради. Кетма-кет рўза тутишни назр қилган бўлса, кетма-кет тутиши лозим бўлади. Бу борада “Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ قَالَ لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا لَزِمَهُ التَّتَابُعُ

“Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса, узлуксиз рўза тутиши лозим бўлади”.

Узлуксиз ўттиз кун тутаётган рўзасини бир кун бузса, яна бошидан бошлайди. Бу ҳақда “Бадоиъус саноиъ” китобида айтилади:

إذَا قَالَ : لِلَّهِ عَلَيَّ أَنْ أَصُومَ شَهْرًا مُتَتَابِعًا ، أَوْ قَالَ : أَصُومَ شَهْرًا وَنَوَى التَّتَابُعَ فَأَفْطَرَ يَوْمًا - أَنَّهُ يَسْتَقْبِلُ

Агар: “Аллоҳ учун зиммамда бир ой узлуксиз рўза тутиш бор”, деса ёки “Аллоҳ учун зиммамда бир ой рўза тутиш бор”, деб узлуксиз рўза тутишни ният қилса, кейин (ўша рўзани тутиш давомида) бир кун рўза тутмаса, яна (бир ойлик) рўзани қайтадан бошлайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Зарафшон шаҳри ва Томди  туманида.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш