ШАК КУНИДА РЎЗА ТУТИШ

2-03-2025, 13:11 admin Ислом олами / Савол-жавоб 181

CАВОЛ:
Шак куни рўза тутса бўладими?

ЖАВОБ:

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шак куни – Шаъбоннинг охирги куними ёки Рамазоннинг биринчи куними, деб шак қилинган кундир. Шак куни нафл рўза тутиш одатда тутиладиган рўзасига тўғри келиб қолганлар учун афзалдир. Масалан, бир киши ҳар пайшанба куни рўза тутар эди, шак куни ҳам пайшанба кунига тўғри келиб қолса, мана шу кишини шак кунида рўза тутиши афзалдир. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "لا تَقَدَّمُوا رَمَضَانَ بِصَوْمِ يَوْمٍ وَلا يَوْمَيْنِ إِلا رَجُلٌ كَانَ يَصُومُ صَوْمًا فَلْيَصُمْهُ" (روى الإمام البخاري والإمام مسلم).

яъни: “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг. Кишининг одатда рўза тутиб юрадиган кунига тўғри келиб қолиши бундан мустасно бўлиб, у тутсин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шак куни фақат нафл рўзани ният қилиб, ниятда иккиланмасдан (масалан, агар Рамазон ойи кирган бўлса, Рамазон рўзасини тутишни ният қилдим, кирмаган бўлса, нафл рўзани тутишни ният қилдим, демасдан) нафл рўза тутиш мустаҳабдир. Мазкур ҳадисдаги “Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманг” жумласидан мурод Рамазон рўзасидир. Яъни вақти келмасдан олдин Рамазон рўзасини ният қилишдан қайтарилган.

Демак, шак кунида бошқа рўзани ният қилмасдан, фақат нафл рўза тутишни ният қилиб рўза тутиш жоиздир (“Фатҳу бабил иная”). Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш