НАМУНАЛИ ИМОМ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

5-07-2023, 22:53 admin Ислом олами 154

НАМУНАЛИ ИМОМ ҚАНДАЙ БЎЛИШИ КЕРАК?

Ҳақиқий имом қандай бўлиши керак? Бугун юртимизда масжидлар, имом-хатиблар етарлими? Диний соҳа вакиллари олдида турган муҳим вазифалар нималардан иборат? Шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла ҲАМРОҚУЛОВ билан суҳбатлашдик.

– Ассалому алайкум, чекка туман ва қишлоқларда масжидлар, малакали имом-хатиблар етишмаслиги бор гап. Афсус, бу жойларда бидъат-хурофотлар, бировнинг ҳақидан қўрқмаслик, ичкиликбозлик каби иллатлар кўп учрайди. Бу муаммони ҳал этишда имом-домлаларнинг амру маъруфлари жуда зарур. Шу ҳақда фикр мулоҳазаларингизни билдирсангиз.

– Бисмиллаҳир Роҳманир Раҳим. Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи барокатуҳ. Бугун диний идора томонидан малакали имом-хатиблар тайёрлаш борасида кўп ишлар қилиняпти. Аммо чекка ҳудудларда имомлар етишмаслиги бор гап. Бу масалани ҳал этиш мақсадида диний таълим муассасаларида мақсадли қабуллар жорий этилди. Бунда имом-хатиблар етишмаётган ҳудудлар вилоят, туман кесимида ўрганиб чиқилади ва масжидга яқин манзилда истиқомат қилувчи, диний соҳага иштиёқманд уч нафар абитуриент мақсадли қабулга тавсия этилади. Уларнинг қай бири имтиҳонлардан юқори балл тўпласа, ўқишга қабул қилинади. 2022–2023 ўқув йилида ана шундай қабулга 75 та квота ажратилди. Шу билан бирга бундай ҳудудларга малакали имом-хатибларни жалб қилиш, улар учун хизмат уйларини ташкил этиш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти. Бу лойиҳамиз тез кунларда ишга тушади ва ўз самарасини беради, иншоаллоҳ.

Айрим жойларда масжидлар камлиги ҳақиқат. Бу масала ечимига ҳаракат қилиняпти. Шу кунларда диний идорамизнинг низоми янгиланяпти. Низомга жоме масжидларнинг филиалларини очиш банди қўшиляпти. Бунда аҳоли эҳтиёжи, адади, масжидлар орасидаги масофадан келиб чиқиб, жомеларнинг филиаллари очилади. У ерда беш маҳал намоз ўқилади, аммо жоме мақомида бўлмайди. Жоме масжид имом-хатиби ушбу филиал масжиднинг имоми ҳисобланиб, унинг барча ташкилий ишларига жавобгар бўлади. Иншоаллоҳ, тез кунларда ушбу низом тасдиқланса, бу масала ҳам ўз ечимини топади...

БАТАФСИЛ

#hidoyat_jurnali #imom

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш