​​Қандай йўл тутсам, ҳамма ишга улгураман?

25-06-2022, 11:10 admin Ислом олами 376

​​Қандай йўл тутсам, ҳамма ишга улгураман?

Ассалому алайкум! Мени 2 нафар ёш қизчам бор, кичигим бир ёш. Ҳозир  туғруқ таътилидаман. Шу таътилда жуда кўп ишлар билан шуғулланаман, дейману, аммо уддасидан чиқолмаяпман. Рус тилини ўрганмоқчиман, аммо умуман вақт тополмаяпман. Ҳозир 3 кун ҳафтасига тикувчилик курсига қатнашиб юрибман. Уйга келаман, уй ишлари, овқат, болалар... Кичкина қизим юриш арафасида, ёлғиз қўйиб кетолмайман. Хуллас, вақтни тартибга сололмаяпман, миям чарчагандек... Бир йил давомида яна уйдаман, қанча нарсани ўрганса бўлади, аммо фурсат тополмаяпман, ёрдам беринг. Қандай қилсам, ҳамма ишга улгураман? Вақтни тартибга солишни ўрганмоқчиман. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

 Педагог жавоб беради:
–       Ва  алайкум ассалом! Аввало,  сиз  поликлиникага чиқиб, ўзингизни текширтиринг. Камқонлик ёки буқоқ касаллигида  шундай кучсизлик сезилади.  Сиз ўзингиздаги камчиликни сезяпсиз. Бу яхши. Ўтган бувижонларимизни эсланг. Олти-етти нафар фарзандлар... Газ йўқ, сувни челаклаб узоқдан ташиб келишарди, ўчоқ, тандир, самавар, қўлда кир тувиш, ҳатто, чўмилишга ҳам ҳозирги қулайликларни  тушларида ҳам кўришмаган. Шу орада сигир-бузоқ, дала ишлару ҳам  бўлган... Ҳозирга пайтда: "Улгурмаяпман...”дейишга андиша  қилишимиз керак. Бомдоддан кейин ухламанг. Болаларингиз ухлагандаги вақтдан унумли фойдаланинг. Бир иш бошлашдан олдин “Бисмиллаҳ”ни  айтиб  дуо, зикрлар ила  бир иш ичида бир неча иш қилишни ўрганинг. Масалан, шанба кечқурун нўхот ивитиб қўйинг, хамир ҳам қориб қўйинг. Эрталаб нонуштага егулик пишираётганингизда  моҳорани қозонга соласиз, фарзандларингизни юзини ювиб, кийимини алмаштираётганингизда кичкина сураларни,  дуоларни айтиб болаларингизни эркалаб, дуоларни уларга  такрорлашни ҳам унутманг. Улар дарров ёдлаб ҳам олишади. Нонушта бераётганингизда кир машина  айланаётган бўлади. Сиз банд бўлганингизда фарзандларингизга  исломий  мултфилмларни  кўрсатишингиз ёки бирор ўйинчоқларини  ўйнашлари мумкин. Тушгача ишларингизни тугаётганингизда моҳора ҳам пишиб бўлади. Бироз  дам олиб, илм билан шуғулланишга ҳам вақтингиз етади... Хуллас, режа билан иш ичида ишларни қилишни ўрганинг! Аллоҳим ишларизга, вақтингизга  барака беради, иншааллоҳ!

#САВОЛ_ЖАВОБ
Савол бериш учун: savollar.muslimaat.uz

T.me/muslimaatuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш