Ёшлар «Исломий оила» ҳақида

3-03-2021, 12:13 admin Ислом олами 799

Ёшлар «Исломий оила» ҳақида

Бу ҳақда бошқа жим юра олмадим. Атрофга қараб туриб, охири ушбу мавзуда гапирмаса бўлмайди дедим. Ҳозирда аксар муслим ва муслима ёшлар исломий оилани қандай тушунишади, айтайми?
Ҳижоб ўраган қиз ва соқол қўйган йигит - бу «нақадар бахтли исломий оила!»
Афсуски, уларнинг хаёллар оламида шундай тушунча гавдаланиб қолган.

Галареясида эса шундай «бахтиёр исломий оила» суратлари тошиб ётибди. Гавдали бир соқол қўйган эр ҳижобли аёлининг елкасидан қучиб олган ёки рўмолини тўғирлаб қўяётган, аёли эса ҳозирда урф бўлган телефонда бу ҳолатни расмга олаётган, ўртада боласи, ҳамма хурсанд, кийимлар гўзал...ва шу билан исломий оила бўлди қолди.

Ҳой барака топгур, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам бекорга «ат-тақва ҳаҳуна» яъни «тақво бу ерда бўлади» деб 3 марталаб юракка, қалбга ишора қилиб кўрсатмаганлар.

Эртага бошингга синовлар келишини биласанми? Шунда нима қиласан, яна оилавий чиройли кийимларингни кийиб, ойнага қараб иршайиб расмга тушасанми?
Ҳаёт шундан иборатми, шундай енгил-елпими?

Аксар ёш муслималарнинг хаёлида, оғзида, чиройли дўппи-ридоларни кийиб олган «ТАҚВОДОР, ИЛМЛИ» йигит;
аксар ёш муслим йигитларда эса ниқоб таққан «ТАҚВОДОР, ИЛМЛИ» қиз. Тағин ҳалигидай суратларни кўриб завқу шавқи янада ортиб кетади...
Тақво кийим билан ўлчанадими?! Узр-куя, аммо баъзан оғзидан шундай гап тушмайдиган ёшларни бориб бошига бир солсангу тормозланиб қолган хумкалласи ишлаб кетса...

Ҳурматли, ахийлар, ухтийлар, хаёлларингизни сал йиғиштириб, дунёқарашингизни тўғирлаб олинг. Ҳаёт «га-га-гу»дан иборат эмас!
Жа бир хаёлингиздаги исломий оилага қизиқиб кетаётган бўлсангиз, Исломда оила ҳақидаги китобларни олиб ўқинг.
Оиладан мақсад нима, қайси устунлар ила оила қурилади, оила асоси, никоҳ ва унинг шартлари, талоқ нима, унинг турлари қандай, эру аёлнинг оиладаги бурчлари нима, фарзанд тарбиясида қандай йўл тутилади, қайси ҳолатда нима қилмоқ лозим, хуллас шуларни ўқиб, ўрганинг. Масъулиятни ҳис этинг.

Йигитларнинг ҳолатига чидаса бўлар, лекин...
Ҳали турмуш қурмаган ёш муслималарнинг ижтимоий тармоқларда ўзларга, ё дугоналарига баралла солиҳ жуфт тилашлари... Ундан кўра ўзингга уят тила, УЯТ!
Ҳаё тила, шўринг қурғур!
«Ҳей, мана мен борман, солиҳ эр чиқса тегаман» деяпсанда асли.
Яна шу йўлда ўзича «сабр» қилаётганини айтиши...кулайми, йиғлайми?
Сабрни ўша «солиҳ БEГИНГ» ҳаётинга кириб келганида қиласан, ҳоним.
Ўқиб чиқиб ҳамма ўзига керакли фойда олади деган нийятдамиз, ҳа айтганча солиҳ эр ёки солиҳа аёл ижтимоий тармоқларда эмас дуоларда айнан таҳажжуд даги дуоларда сўралади! Аллоҳ ҳаммамизни ҳолимизни ислоҳ қилсин.

Manba: ammantu billah

@muslim_uz ☑️
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш