БАЪЗИ МАСАЛАЛАРДА БОШҚА МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ

8-02-2020, 09:03 admin Ислом олами / Савол-жавоб 745

Савол: - Ассалому алайкум! Сизларни 3139-саволга берган жавобларингизни ўқиб шуни тушундикки фақат бир мазҳабга эргашиш керак экан. Аммо, нима учун бизни юртимиздаги уламолар бази бир масалаларда Ҳанафий мазҳабини қўйиб, бошқа мазҳабга эргашадилар. Масалан: Рамазон ойини белгилашда ва Ҳайит кунини белгилашда Шофеий мазҳабига эргашадилар. Вахоланки, Ҳанафий мазҳабида мағрибдаги одамга ой кўринса машриқдаги одамга унга эргашиш вожиб бўлар экан. Яъни бир мазҳабга эргашиш дегани фақат бир Имомни гапини олиш деганими ёки бази масалаларда далилига қараб бошқа мазҳабларни гапини олса ҳам бўладими? Олдиндан раҳмат.

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Мазҳаблар раҳмату-раҳмат. Чунки ўша мазҳаббошилари оят ва ҳадислардан қанча масалалар ижтиҳод қилиниши мумкин бўлса ҳаммасини қилиб бўлганлар. Тўғри, жуда кўп масалаларнинг далила битта бўлсада ундан тушунилинган масалалар турлича бўлиши мумкин. Масалан Қуръонда ҳайз кўрадиган аёллар талоқ қилинса “уч қуру идда ўтиради” дейилган. Қуру сўзи ҳайз маъносини ҳам билдиради, поклик маъносини ҳам. Ҳеч ким иккала маънода ҳам ишлатилишини инкор ҳам қилолмайди. Баъзи ҳадислардан қурудан ҳайзни тушуниш керак дейилса, бошқа бир ҳадисларда покликни тушуниш керак дейилган. Бу каби ҳолатлар юзминглаб бор. Аниқ қайси бирини олиш кераклигини айтиб берадиган зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганлар. Ваҳоланки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналарида бу нарса содир бўлганида ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инкор қилмаганлар. Уламолар ҳолатни ўрганиб чиқиб бирор масалада бошқа мазҳабнинг қавлини олишга муҳтож бўлсалар якдиллик билан ўшанга фатво берадилар. Масалан эри сафарга кетиб дом даракасиз бўлиб кетганнинг хотини ҳанафий мазҳабида эрининг тенгқурлари вафот топиб кетгунича хотини бошқага турмушга чиқиши жоиз эмас дейилган ва шундай ҳолатларда оналаримиз сабр қилиб, Аллоҳнинг ажридан умид қилганлар ва албатта Аллоҳнинг ҳузурида бунинг ажрини оладилар. Ҳозирги кунда эса эри кўчага чиқиб кетиб қолиб, кўпроқ йўқ бўлиб қолса фитнага дучор бўлиб гуноҳ ишга қўл уриб қўйиш ҳолатлари юз бермоқда. Уламолар буни инобатга олиб дом дараксиз йўқ бўлиб кетган кишининг хотини ҳақида моликий мазҳабининг фатволарини беришмоқда. Молиявий муомалаларда эҳтиёж даражаси ўта юқори бўлиб кетгани учун имкон қадар тўрттала мазҳабдан жоиз бўлган қавлга фатво беришмоқда. Агар ўша мазҳаблар бўлмаганида, оят ва ҳадислардан тайёр қилиб ижтиҳод қилинмаганида ҳозирги даврнинг аҳли илмлари у ижтиҳодларни қилолмасликлари аниқ эди. Чунки битта желатин хусусида бутун дунё уламолари ҳали бир тўхтамга келишолмадилар. Ҳозирги кундаги ундан бундан чўқилаб ўзига ёққанига амал қилиб кетишнинг оқибати ўта хатарли. Бир нарсани унутманг, бир мазҳабга амал қилиш бошқа, мажбур бўлиб амал қилолмаслик бошқа. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш