Савол: - Ассалому алайкум шайх ҳазратлари. Мен, тузикроқ тирикчилик илинжида ватандан узоқда юрган кўп сонли ватандошларимизнинг бириман. Тирикчилик мақсадида чет элларга узоқ муддатга ишлаш учун кетишнинг ақидага зид тарафлари булиши мумкинми? Жумладан:
1) Аҳли аёл, оилани ёлғиз ташлаб кетишда, даюслик аломати ҳосил бўлиб қолмайдими?
2) Чет элларда ватандагиган зиёдроқ пул (ризқ) топишга ишониш, ризқ Аллоҳдан эканлигига шубҳа қилиш ҳисобланиб қолмайдими?
Жавоб: – Ва алайкум ассалом! 1. Даюслик бўлмаса ҳам, бошқа салбий тарафлари кўп. Оилаларнинг раҳбарсиз, аёлларнинг эркаксиз ва болаларни отасиз вақтлари қанчалик зарар эканини айтиб ўтиришнинг ҳожати йўқ бўлса керак. Чет элда кўп пул топишдан мақсад нималигига ҳам боғлиқ. Шаръий эҳтиёжлар учунми ёки тўй қилишга ўхшаш нарсаларгами?
2. Бу саволнинг жавоби ҳам олдингиси каби.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ