ОНАМИЗ НАМОЗНИ ЁД ОЛОЛМАЯПТИ

18-10-2019, 08:35 admin Ислом олами / Савол-жавоб 750

Савол: - Ассалому алайкум! Аллоҳни ризолиги учун хизмат қилаётган "Зикр аҳлидан сўранг" хайъати. Онамиз қарилиги ҳамда хасталиги туфайли намозни ёд ололмаяпти. Фотиҳа зам сура ва аттахийят ҳамда салавот ўқиладиган жойларида лаа илааҳа иллАллоҳ ёки бошка Аллоҳни улуғлайдиган сўзларни айтса бўладими?

Жавоб: – Ва алайкум ассалом! Аллоҳ тоқати етганига буюради. Қодир бўлганича ўқийверсин. Инсон қизиқ, ёшлигида ҳали ёш ўйнаб олсин дейишади. Кейин мактабда ўқисин, илм зарур дейишади. Кейин ҳозир муҳими ишлаш, қариганингида ўқирсан дейишади. Кимлардир шу қарилик ёшига етади ёки етмасдан ўлади. Қарилик ёшига етганлар эса таҳорат ушламаяпти, тилим қотиб қолибди, ёд ололмаяпман, эсимдан чиқиб қолаяпти каби гапларни айтишади. Ёки иштоним ҳўл бўлиб нажосат кийимда намоз ўқишга кўнглим бўлмаяпти дейишади. Аллоҳ таоло “Ҳаж” сурасида қуйидагича марҳамат қилади:

وَمِنَ النَّاسِ مَن يَعْبُدُ اللَّهَ عَلَى حَرْفٍ فَإِنْ أَصَابَهُ خَيْرٌ اطْمَأَنَّ بِهِ وَإِنْ أَصَابَتْهُ فِتْنَةٌ انقَلَبَ عَلَى وَجْهِهِ خَسِرَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةَ ذَلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ۝

11. Одамлардан Аллоҳга бир томонлама ибодат қиладиганлари ҳам бор. Агар унга яхшилик етса, кўнгли тўлур. Агар унга бало етса, юз ўгириб кетур. У дунёда ҳам, охиратда ҳам зиён кўрур. Ана ўша очиқ-ойдин зиёндир.
Онангизга раҳмат, кеч демасдан ибодатни бошлабди. Бу Аллоҳ онангизга яхшиликни ирода қилганининг аломатидир. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш