Хатирчи тумани “Олтинсой” қишлоқ фуқоролар йиғинида жойлашган масжидлардан яна бири “Майдон ота Мирхалил” жоме масжиди мустақиллигимизнинг шарофати билан қайтадан қад ростлаган масжидлардан ҳисобланади. 1993-1995-йилларда ҳашар йўли билан қурилган. Республикамиз масжид ва мадрасалари қаторида Ўзбекистон Республикаси Адлия бошқармасидан 14.01.2000 й №65 буйруғига биноан қонуний фаолият юритиб келмоқда. Масжид ўз бағрига юзлаб номозхонни сиғдира олади. Ҳайит намозларида 200 киши, жумъа намозларида эса 60-70 киши ўз ибодатларини адо этишади. Ҳозирги вақтда масжидда номозхонлар учун замонавий шарт шароитлар мавжуд.