Илғор имомлар саралаб олинди

17-10-2018, 16:10 admin Янгиликлар 1 038

Илғор имомлар саралаб олинди
Соҳадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш, ходимларнинг илмий салоҳияти, ташаббускорлигини ошириш, соғлом рақобат муҳитини юзага келтириш, касбий малака, маҳорат, билим ҳамда кўникмани оширишда кўрик-танловлар алоҳида аҳамият касб этади.
Шу боисдан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ҳар йили юртимиздаги жоме масжидлар имом-хатиблари ўртасида «Йил имом» танлови ўтказиб келинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 6 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жорий йил 10 сентябрдаги буйруғига асосан «Йил имоми» танлови негизида «Энг маърифатли имом» танловини ўтказиш белгиланди.
– Танловни ўтказишдан мақсад– бугунги тараққиёт талабларига жавоб берадиган, илмий салоҳияти юқори, касбий маҳорат соҳиби, ташаббускор, илғор фикрли, инновацион ғояларни ўзида жамлаган, замонавий ахборот технологияларидан етарлича фойдалана оладиган, энг муҳими, юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ташаббусларни кенг халқ оммасига етказиш қобилиятига эга имом-хатибларни аниқлаш ва уларни муносиб рағбатлантиришдан иборат, – дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Тоҳиржон Рўзиев,
Танловнинг қуйи, яъни туман (шаҳар) босқичлари жорий йилнинг сентябрь ойида республикамизнинг барча ҳудудларида уюшқоқлик билан ташкил этилди.
Танловнинг Навоий вилояти босқичи бугун, 17 октябрь куни Навоий шаҳридаги «Ҳазрати Алишер Навоий» жоме масжидида ўтказилди. Анъанага кўра, танлов Қуръони карим тиловати билан бошланди.
Танловда Навоий вилояти туман ва шаҳарларида биринчи ўринни қўлга киритган 17 нафар имом-хатиб иштирок этди.
Танловнинг биринчи шарти Қуръони Карим тиловат қилиб, унинг тафсири ва нозил бўлиш сабабларини сўзлаб бердиш бўлса, иккинчи шарти – билетда кўрсатилган оятни ўқиб, тажвид қоидаларини айтиб бериш; учинчиси, Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг “Фиқҳул акбар” китобидан бирор матн ўқиб, уни таржима қилиб бериш; тўртинчи шарт эса, билетда кўрсатилган ҳадисни ўқиб, унинг маъносини айтиб бериш; бешинчиси, фиқҳга оид саволга жавоб қайтариш; олтинчиси, “Мухтасарул виқоя” китобининг матнини ўқиб, шарҳлаб беришдан иборат бўлди.
Ҳакамлар ҳайъатининг якдил хулосасига кўра, биринчи ўрин Нурота туманидаги «Янгитурмуш» жоме масжиди имом хатиби Мубинов Жамолиддинга насиб этди. Иккинчи ўринга эса Кармана туманидаги «Қосим шайх» масжиди имом-хатиби Юнусов Мустафо, учинчи ўринга Хатирчи туманидаги «Шайх Гадой Селкин» жоме масжиди имом-хатиби Хакимов Бектош муносиб топилди.
Шунингдек, «Энг маърифатли имом» танловининг Навоий вилояти босқичида “Энг тарғиботчи имом” номинациясида Навоий шаҳридаги “Оқтош” жоме масжиди имом хатиби Д.Эргашев, “Энг таъсирли ижодий иш” номинациясида Кармана туманида “Жалойир” жоме масжиди имом хатиби А.Хакимов, “Энг ишбилармон мутавалли” номинациясида Навбаҳор туманидаги “Хон хўжа Эшон бобо” жоме масжиди мутаваллиси Б.Эрназаров, “Энг миришкор боғбон” номинациясида Қизилтепа туманидаги “Азизобод” жоме масжиди боғбони У.Хақназаров, “Энг намунали таҳоратхона” номинациясида Хатирчи туманидаги “Имом Аъзам” жоме масжиди, “Энг фаол имом” номинациясида Учқудуқ туманидаги “Қизилқум” жоме масжиди имом хатиби А.Турдиев, “Энг бой кутубхона” номинациясида Қизилтепа туманидаги “Тошмасжид” имом хатиби Ж.Рахматовлар ғолибликни қўлга киритдилар.
«Энг маърифатли имом» танловининг Навоий вилояти босқичида биринчи ўринни қўлга киритган имом шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган республика босқичида иштирок этади.




ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги матбуот хизматискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш