Жорий йилнинг 2июл куни Нурота туман "Чилустун" жомеъ масжидида туман бош имом хатиби , туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазаровалар томонидан жойларда фаолият юритаётган отинойилар иштирокида навбатдаги маърифий йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда бош имом хатиб О.Атоев "Хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган оилавий тадбирлар, тўй, марака-маросимларни ихчамлаштириш, исрофгарчиликни, бидъат-хурофотларни олдини олиш, жамиятга тарбивий аҳамияти бўлган ҳолда урф-одатлар, диний ва миллий қадриятлар асосида ўтказиш, отинойилар ўз ўстида ишлашлари, илмларини, касб маҳоратларини оширишлари ҳақида" гапириб ўтдилар. Бош имом хатибнинг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари М. Джуманазарова янги фаолият бошлаган отинойиларни Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг 2022 йил 21 декабрдаги 213-сон бўйруғиги илова тарзда "Отинойилик фаолияти билан шуғулланиш тартиби" билан таништирди ва олдиларида турган вазифалар ҳақида таъкидлаб ўтди.