07.12.2023-йил.
Зарафшон шаҳар. "Геолог"МФЙ 24-уй 82-хонадонда яшовчи Бехруз Жалолов ва унинг турмуш ўртоғи Мадина Муродуллаеваларнинг оилавий келишмовчилиги "Баҳор"МФЙда "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" комиссияси аъзолари иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокамада икки томондан қудалар ҳам иштирок этдилар. Ўрталарида бир нафар фарзандлари бор. Бехруз Жалолов сафарда бўлганлиги сабабли муҳокамада онлайн иштирок этди. Келишмовчилик сабаблари ўрганилиб "Оила муқаддас даргоҳ", "Рўзғорда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотин бурч ва вазифалари", "Ота -онага яхшилик қилиш одоби ", "Қудачилик одоблари", "Қайнона -қайнота ота-онадек азиз", "Катталарга хурмат", "Фарзандларни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, ақлан ва жисмонан етук фарзанд қилиб тарбиялаб етказиб бериш", "Синовларда сабр", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти", "Шукроналик тўйғусини уйғотиш" мавзуларида тушунтириш ишлари олиб борилди. Узоқ давом этиб келаётган келишмовчилик бартараф этилиш чоралари кўрилмоқда.
"Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш"комиссияси аъзолари Л.Мутахарова ва Х.Худжиярова.
Жорий йилнинг 7 декабр санасида
Бинокор хотин-қизлар фаоли О Ҳамроева билан биргаликда маҳаллада яшовчи ишсиз хотин қизларга давлатимиз томонидан субсидияга тикув машинаси берилишини , ҳамда юртбошимиз ташаббуслари ила юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, хотин-қизларимизга берилаётган имтиёзлар ҳақида шукроналик билан гапириб ўтдик ва маҳааллада яшовчи Ҳ синглимизга субсидияга тикув машинаси берилди. Синглимиз қувончдан шукрона келтирдилар.
Бинокор мфй отинойиси
Турсуной Барнаева.
Навоий шахар Тараққиёт маҳалла отинойиси Г.Усмонова маҳалла ҳамшираси Ш.Эргашева билан ҳудуддаги хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш,соғлом турмуш тарзи риоя қилиш юзасидан сухбат ўтказилди.
Учқудуқ туман ҳокимлиги кичик мажлислар залида Навоий вилояти ҳокимининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Мардонов Элёр Ирданович ҳамда туман ҳокими ўрибосари Муратов Нурладин Мустафаевич раҳбарлигида йиғилиш ўтказилди.
Унда Қизилқум жоъме масжиди имом хатиби ва отинойилари, корхона-ташкилот раҳбарлари, маҳалла раислари, ИИБ вакиллари ҳамда нуронийлар иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси дин ишлари бўйича қўмитаси раисининг тегишли буйруғига асосан Равшанов Азим Шавкатович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг Учқудуқ тумани бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинланди.
А.Равшанов тайинловга қадар Дин ишлари қўмитаси Ғозғон шаҳри бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаган.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Қизилқум жоъме масжиди имом хатиби ва маҳалла раислари сўзга чиқди.
07.12.да Нурота туман "Нурфахр" маҳалла аёллари орасида " Оилада соғлом турмуш тарзини яратиш, ёш авлодни Ватанга, жамиятга меҳрли, садоқатли, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, уларни маърифатли бўлишларига алоҳида эътибор бериш, миллатлараро дўстлик ва узаро ҳурмат, аёл-қизларни ватанпарвар, оила ва жамият манфаатига хизмат қилувчи шахс сифатида камол топишини тарғиб қилувчи, турли ақидапараст оқимларнинг таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этиш" мавзуларда давра суҳбати ўтказилди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
Жорий йилнинг 07.12.да Нурота туман "Бўдиқ" МФЙ да "Зўравонликка қарши 16 кун" аксияси доирасида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Бобомуродова, туман адлия бўлими, туман ИИБ, маҳалла отинойиси М. Эргашева билан ҳамкорликда "Зўравонликсиз-соғлом ва бахтли оилалар купайсин" шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқлари, оилада маънавий муҳитни соғломлаштириш, тазйиқ ва зўравонликка қарши курашиш бўйича тушунтиришлар берилди ҳамда тарқатма материаллар ва буклетлар тарқатилди. Нурота туман бош имом хатиби хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси М. Джуманазарова.
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги