17.11.2023 й. Қизилтепа шаҳар "Пенсия жамғармаси" да ходимларга: "Коррупция жамият тараққиёти кушандаси" мавзусида суҳбат қилиб берилди.
"Қизбиби" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳазрат Жаҳонов...
Навбаҳор тумани Пахтакор маҳалласида яшовчи Жўраева Маҳсуда хонадонида аҳли аёлларига "Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш келинларни ҳаётга тайёрлаш, ҳурмат-иззатни, ибо-ҳаёни ,кийиниш одобларини ўргатиш" ва ёш оилалар ўртасида ажримларни олдини олиш.
Мавзуларида маъруза қилинди. Пахтакор маҳалласи отинойиси Эргашева Н.
17.11.2023-йил.
Зарафшон шаҳри. "ТСҚ"тиббий санитария қисми ходималари билан шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова "Оилада қайнона келин муносабатлари",
"Ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш", "Хотин-қизлар ўртасида кийиниш маданияти", "Оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари", "Қиз бола тарбияси", "Шукроналик" мавзуларида суҳбат ўтказди.
Зарафшон шаҳар ФХДЁ бўлимида "Никоҳланувчи ёшларни оилага тайёрлаш" ўқув курсларининг навбатдаги дарслари бўлиб ўтди. Ушбу ўқув дарсида шаҳар "Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш" бўлими мутахассиси Г.Рўзиева, шаҳар бош отинойиси Л.Мутахарова ва шаҳар оила ва хотин-қизлар бўлими психологи О.Халиловалар оила қуриш арафасида турган ёшларга никоҳ одоблари ва талоқ, оилада қайнона келин муносабатлари, ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи ҳолатлар,
келажакда фарзандларни ватанга, жамиятга мухаббат, садоқат руҳида, етук фарзанд қилиб тарбиялаш, хотин-қизлар ўртасида кийиниш, сўзлашув, ахлоқ-одоб маданияти, миллийлигимизга хос бўлган маданиятни кенг тарғиб қилиш, оила муқаддас даргоҳ ва унда оила аъзоларининг ўрни, эр ва хотинни бурч вазифалари, шукроналик тўйғусини уйғотиш,
мавзуларида суҳбат олиб борилди. Ўқув сўнгида никоҳланувчиларга сертификатлар берилди.
2023 йил 18 ноябр
Бунёдкор маҳалласининг бир груҳ аёлларига ,,Жаҳолатга қарши маърифат ' мавзусида давра суҳбати олиб бордим. Аввало аёлларимиз ӯзлари илмли бӯлишлари китоб ӯқишлари керак. Маьнавий озиқа китобдан олинади . Бир аёл китоб ӯқимаслигини рукач қилди. Китоб ӯқимас экансиз бидъат ва хурофатларга осонгина буйин эгасиз .Сиз суннатларни ӯрганмас экансиз оилаларда соғлом муҳит ярата олмаймиз дедим. Китоб сизу бизни тӯгри йӯлга солади айниқса фарзандларимиз тарбиясига қаттиқ эътибор қаратиш келусида ватанга садоқатли муҳаббатли бӯлишни ӯргатиш керак . Шундагина биз аёллар олдимиздаги бурч ва маъсулиятни хис қиламиз..
Аёлларимизда қизиқиш ӯйғониб саволлар берди имкон қадар жавоб бердим.
Бунёдкор махалласи отинойиси Олимова Шаҳзода .
Навбаҳор тумани Пахтакор маҳалласида яшовчи Жўраева Маҳсуда хонадонида аҳли аёлларига "Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш келинларни ҳаётга тайёрлаш, ҳурмат-иззатни, ибо-ҳаёни ,кийиниш одобларини ўргатиш" ва ёш оилалар ўртасида ажримларни олдини олиш.
Мавзуларида маъруза қилинди. Пахтакор маҳалласи отинойиси Эргашева Н.
Навбаҳор тумани "Қоражон" маҳалласи отинойиси Ҳайруллаева Сиддиқа ва хотин-қизлар фаоли, Абдуллаева Ҳафиза билан биргаликда хонадонларга кириб, ҳовли атрофларини тозалигини, мева кўчат дарахтларини экишни, қайнона-келин муносабатлари, оилавий ажримларни олдини олиш, тинчлик-хотиржамлик бор жойда хайру-барака борлиги тўғрисида, ўсиб келаётган ёш авлодни ватанга муҳаббатли ва садоқатли етук инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг кийиниш маданиятига эътибор бериш, турли ақидапараст оқимларга қўшилиб қолмаслиги ва Юртимиз тинчлиги ва обод, фаровонлиги тўғрисида суҳбатлар қилинди.
Қоражон маҳалласи отинойиси Ҳайруллаева Сиддиқа.
18.11 санасида Нурота тумани "А. Навоий" маҳалла отинойиси М. Асомова аёллар орасида "Ёшларни оилавий хаётга тайёрлаш"," Оила бузилишининг олдини олиш" мавзуларда суҳбат ўтказди. Суҳбат жараёнида ота-оналар фарзандларини оилали қилиш борасидаги бурчларини никоҳлаб қўйиш билан чекланиб, ёшларга эр- хотинлик ҳаёти, уларнинг ўзаро муносабатлари ,ҳақ-ҳуқуқлари, ҳамда бурч ва вазифалари ҳақида бехабар қолдираяптилар қизларни келинликка, ўғилларни куёвликка тайёрлаш эсларидан чиқиб қолаётгани, оила ва оилавий муносабатлар ҳақида билимнинг етишмовчилиги натижасида кўп оилалар бузилаётгани ҳақида таъкидлаб ўтилди.
17.11.2023 й. Қизилтепа шаҳар Қўриқлаш бўлими "Миллий гвардия" ходимларига: "Оила муқаддас даргоҳ", " Қимор ҳаром ишларнинг энг ёмонидир" мавзуларида маъруза қилиб берилди.
"Қизбиби" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳазрат Жаҳонов...
ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги